26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қадрли устозлар! Ҳурматли ота-оналар, азиз ўқувчилар!

Кейинги уч йилда Ягона миллий тест натижалари бўйича Туркистон вилояти мактаб битирувчилари мамлакатимиз бўйича энг юқори кўрсаткичга эришди. Вилоятимиз – битирувчилар сони энг кўп минтақа. Бу йил минтақамизда 24658 бола катта ҳаётга қадам босади. 1541 битирувчи “Олтин белги”га, 1240 нафари “Имтиёзли аттестат”га даъвогар. 

Ўтган йили ЯМТ натижасига кўра республикада энг юқори – 140 баллни тўплаган вилоятимиз битирувчиси бўлди. Бу йил ҳам ана шу шаштингиздан тоймай, кўпларга намуна кўрсатасизлар, деб ишонаман. Вилоят устозлари ўқувчиларга сифатли билим ва онгли тарбия беришда толмаяптилар. 

Барчангизни бугунги “Сўнгги қўнғироқ” байрами билан чин юракдан қутлайман!

Мамлакатимиздаги карантин муносабати билан бу йил “Сўнгги қўнғироқ” илк бор ўзгача шаклда, масофадан ўтмоқда. Бунга тушуниш билан қарашингиз керак. Қозоғистоннинг келгуси тараққиётига бугунги билимли авлод, яъни, ўзингиз улуш қўшасизлар. Теран билим олиш йўлида ҳормай-толмай, изланиб, эл тизгинини ушлайдиган инсонлар бўлишингизга тилакдошман. 

Устозларимизга эса онгли авлод тарбиялашда тобланиб боришларини тилайман. 

Ўқув йилида таълим соҳасидаги ютуқларимиз ҳам талайгина. 24 ўқитувчи ҚР Таълим ва фан вазирлигининг И. Алтинсарин номидаги кўкрак нишони билан мукофотланса, яна 24 нафари “Таълим ишининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди, 3 муаллим ТВФВнинг “Йилнинг энг яхши педагоги” номинациясига сазовор бўлиб, 1 млн. тенгедан мукофот олди. 

Янги ўқув йилида соғинган қалблар яна билим масканида кўришади, деб умид қиламиз. Сизларга мустаҳкам соғлик, оилангизга бахт, меҳнатда ютуқлар тилайман!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими, 2020-05-26, 04:42 228
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.