26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда тикувчилик фабрикаси очилади

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра минтақамизга келган делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар Туркистон шаҳридаги Индустриявий минтақада очилажак янги тикувчилик фабрикаси қурилишига доир масалаларни муҳокама қилди.

Агар ушбу корхона ишга туширилса, 1200 одам доимий иш билан таъминланади.

Ўзбекистондан ташриф буюрган делегация етакчиси ЎзР Президенти маслаҳатчиси, Фавқулодда вазиятлар бўйича вазир Турсинхон Худойбергеновнинг айтишича, ушбу фабрикада бошқалар билан бир қаторда, ногирон аёллар ва кам таъминланган оилалар вакиллари ҳам ишга қабул қилинади. 

Бу ерда костюм ва спорт кийимлари тикилади. Дастлабки сармояни Ўзбекистон давлати бериб, мутахассисларни ҳам жалб этади.

Дарвоқе, меҳмонлар хизмат сафари чоғида шаҳарга кираверишдаги масжид қурилиши билан танишдилар. Бениҳоя салобат кашф этган ҳолда қад ростлаётган ушбу масжид қурилиши ўтган йилнинг декабрида бошланган бўлиб, у Туркистон шаҳрига қўшни Ўзбекистоннинг туҳфаси. Ноёб лойиҳа қурилишини шахсан қўшни давлат Президенти Шавкат Мирзиёев қўллаб-қувватламоқда, қурилиш жорий йил кузда ниҳоясига етади, деб кутилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-07-04, 05:09 284
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.