26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чўрноқдаги вазият назорат остида

Туркистон вилоятининг ҳокими Ў. Шўкеев Чўрноқ қишлоғида тузилган жадал штаб мажлисида иштирок этди. Минтақа раҳбари  мудҳиш воқеа рўй берган заҳотиёқ тезкор чора-тадбирлар қабул қилиб, эл-юрт тинчлигини сақлаб қолишда самарали иш олиб борган штаб фаолиятига миннатдорчилик билдирди.

Мажлис сўнггида қишлоқ аҳолиси билан учрашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини айтди.

– Чўрноқ – минг йиллик тарихга эга макон. Куни кеча юз берган ҳолатнинг овозаси бутун мамлакатга тарқалиб, хижолатли иш бўлди. Аҳиллиги ва бирлиги ярашган қишлоқ учун бу уят. Албатта,  ижтимоий тармоқлар ривожланган даврда ушбу воқеани бузиб талқин қиладиган ҳам етарли. Шундайларга эргашиб кетмаслик керак. Эл-юрт ичида жанжал, фитна, фисқу-фасод чиқарадиганларга қатъий жазоланади. Сиз эса, ёшлар ва катта авлод вакилларини сабр-тоқат, вазминликка даъват этиб, бирликни қарор топтиришга ёрдамлашинг,  – деди вилоят ҳокими.

Ҳокимнинг сўзларини қўллаб-қувватлаган қишлоқ оқсоқоллари “Кечаги воқеа барчамизни эсанкиратиб қўйди. Сабаби, ижтимоий тармоқлар орқали кўп ёлғон маълумотлар тарқалиб кетди. Нохуш воқеа юз беришига сабабчи бўлган ёшларимиз учун биз кечирим сўраймиз. Биз – қозоқ ва ўзбек ягона халқмиз. Тилимиз, динимиз бир элмиз”, дейишди.

Шунингдек, Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг раиси ҳам сўзга чиқиб, қишлоқ аҳлини бирлик ва аҳилликка даъват этди. 

Дарвоқе, Давлат раҳбари Қ. Тўқаев Чўрноқдаги вазият юзасидан вилоят раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказиб, Ў. Шўкеевга Чўрноқдаги воқеани ўз вақтида бартараф этиб, самарали иш олиб боргани учун миннатдорчилик билдирди. 

20 июль куни рўй берган воқеа бугунги кунда атрофлича ўрганилиб, тергов амаллари  юритилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-07-28, 04:37 406
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.