26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бошланғич синфлар учун навбатчи гуруҳлар очилади

Туркистон вилоятида 910та мактаб бўлса, ундаги ўқувчилар сони – 499 535. Шуни таъкидлаш жоизки, 1 синф ўқувчилари бу йил 1 августгача eGov.kz портали орқали рўйхатга олиниши керак. Бу ҳолда ўқувчилар сони ортиши табиий. 

Буни вилоят Инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Р. Жўлаев брифингда маълум қилди.

Биринчи чоракда олис қишлоқлардаги мактабларни қўшмаганда, вилоятдаги деярли барча мактабларда 1-11 синф ўқувчилари онлайн тартибда ўқитилади. Кичик ва олис қишлоқлардаги мактаблар сони 139та, улардаги болалар сони эса 12378. Агар ўша жойларда касаллик хавфи бўлмаса, санитария-эпидемиологик хизматлари рухсат берса, дарслар мактабда ўтилаверади, – деди бошқарма раҳбари. 

Бошқа мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналари ариза ёзишса, минтақадаги вазият ижобий томонга ўзгарса, санитария талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда навбатчи синфлар очилади. 

Яқин келажакда мамлакатимизда эпидемиологик аҳвол яхшиланиб, хатарли хавф бартараф этилса, мактабларда аралаш ўқитиш ва штатли шаклга кўчиш жараёни амалга ошади.

– Вилоятда 500 мингга яқин ўқувчи бор, бу 200 мингдан зиёд оила фарзандлари демакдир. Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу оилаларнинг 28 фоизи (130 мингга яқин ўқувчи) уй шароитлари сабаб интернет тармоқларига қўшила олмайди. Хонадонларнинг 34 фоизида (60 мингдан ортиқ бола) компьютер техникаси йўқ. Бугунги кунда айнан ўша тоифани интернет ва компьютер билан таъминлаш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Мактаблардаги техника воситалари шартнома асосида уларга берилади, – деди мутасадди идора вакили.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-07-30, 04:33 139
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.