26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Масофадан ўқишга тайёрмизми?

Бутун дунёни ташвишга солиб қўйган коронавирус пандемияси мамлакатимизда таълим соҳасига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Маълумки, коронавирус иллатининг олдини олиш мақсадида 2020 йилнинг март ойидан ўқувчилар масофадан ўқишга ўтиб, натижада ўқув йилини уйда тугатган эди.

2020-2021 ўқув йилида ўқувчиларни уч хил тартибда ўқитиш тизими тавсия қилинмоқда. Бу ҳақда Туркистон вилояти Келес тумани Бўзай қишлоқ округига қарашли Б. Мўмишули номли ўрта мактаб директори гапириб берди.

– Карантинга мувофиқ, янги ўқув йилида уч хил тартиб тавсия қилинган. Улар – 1, 2, 4 ва 11-синфларни мактабда ва масофадан ўқитиш. Қишлоғимизда ҳам интернет тармоғи яхши ишлайди, масофадан ўқишга тайёрмиз, – дейди мактаб директори Жумабек Сўпбеков.

450 нафар ўқувчиси бор мактаб директорининг айтишича, ижтимоий аҳволи ночор оилалар болаларига масофадан ўқиш учун мактабдаги 20та компьютер вақтинча берилган эди. Зарур бўлса, янги ўқув йилида яна берилиши мумкин. Шундай ўқувчиларга мунтазам иссиқ овқат бериб турилган. 

Июль ойидаги ҳисоб-китобга кўра, Келес туманида 32634 ўқувчи бор. Ўтган ўқув йилида 1238та компьютер ўқувчиларга тарқатиб берилган. Жорий йилда эса 4014 ўқувчини компьютер ва ноутбук билан таъминлаш кўзда тутилган. Янги ўқув йилида бошланғич синфларни 10-15 нафардан мактабда ўқитиш ҳам муҳокама қилинмоқда.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-07-30, 04:35 140
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.