26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳайит туҳфаси

Байдибек тумани Шақпақ аҳоли манзилида истиқомат қилаётган Гулмира Сейилбекованинг шу кунгача бошпанаси бўлмаган. Кўп болали она йиллар мобайнида 5 фарзанди билан ижара уйда яшаб келган. Қозоғистон Мусулмонлари Диний бошқармасининг 30 йиллигига бағишлаб “Зекет” корпоратив жамғармаси орқали “Юрт ҳиссаси – бошпанага” лойиҳаси доирасида муҳтож оилага 4 хонали уй калити топширилди.

Эзгу тадбирга “Асқар-Тау” деҳқон хўжалиги раиси Асқар Ўразханули ҳомийлик қилди. Юртимизда тақдим этилган бошпаналарнинг 244-сертификати Сейилбековлар хонадонига насиб этди. 

Хайрия қилувчиларнинг сахийлигидан мамнун бўлган кўп болали она ўз миннатдорчилигини билдирди. У уй мактаб, болалар боғчаси ва спорт майдонига яқин жойлашганидан жуда хурсанд бўлди.

Байдибек туманида жорий йил шу билан учинчи оилага ҳомийлар ҳисобидан бошпана ҳадя қилинди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-07-30, 04:49 405
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.