26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурбон ҳайити – хайр-саховат байрами!

Муҳтарам юртдошлар!

Сизларни мусулмон аҳлининг улуғ байрами – Қурбон ҳайити билан табриклаймиз!

Қурбон ҳайити – одамлар бир-бирига меҳрибонлик кўрсатадиган, қариялар ва етим-есирлар, кўп болали оилаларга, ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам қўлини чўзадиган байрам. Жорий йил бутун дунёни қамраб олган пандемия оқибатида жамиятимизда ўзгаришлар юз бермоқда. Мамлакатимизда эълон қилинган карантин муносабати билан масжидлар вақтинча ёпилиб, Қурбон ҳайити намози ҳам жамоат билан ўқилмайди. 

Жорий йилда илк бор онлайн тартибида қурбонлик қилиш лойиҳаси йўлга қўйилди. Чунончи, санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилиниши мақсадга мувофиқ. Шу сабабдан, байрам тилакларимизни масофадан билдирамиз. 

Албатта, бу оғир кунлар ҳам ўтиб кетади. Энг асосийси, бошимиз омон, юртимиз тинч бўлсин!

Биз мазкур байрамни мустақиллик туфайли нишонламоқдамиз. Қурбон ҳайитининг жамиятдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилиб, тарихий адолат тикланди. Тўнғич Президент – Элбоши Н. Назарбаевнинг миллий байрамларнинг мартабасини ошириш ташаббуси туфайли Қурбон ҳайити давлат даражасида нишонланадиган бўлди. 

Қозоғистондек дунёвий, бағрикенг мамлакатда турли дин вакиллари барака-бирликда умргузаронлик қилиб келишмоқда. Юртимиздаги тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатликнинг орқасида муваффақиятларга эришиб келмоқдамиз.

Туркистон вилояти аҳлини Қурбон ҳайити байрами билан қутлаб, саломатлик, қут-барака тилаб қоламиз!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими. Қайрат БАЛАБИЕВ, Туркистон вилоят маслаҳати котиби, 2020-07-30, 04:52 267
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.