26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин яна икки ҳафтага узайтирилади

ҚР ПРЕЗИДЕНТИ Қ. ТЎҚАЕВ ЭПИДЕМИОЛОГИК АҲВОЛНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН КЕНГАШ ЎТКАЗДИ

Бош вазир Асқар Мамин Президентга 5 июлдан бошлаб мамлакатимизда қатъий карантин чоралари татбиқ этилганидан сўнг касаллик юқтирувчилар сони 29 фоизга камайганини айтди. Бир кунда касаллик юқтирган одамлар сони 1500-1600 оралиғида бўлди. Шифохоналардаги даволанувчилар сони 43 фоизга, шу жумладан, жонлантириш бўлимларидаги беморлар сони 27 фоизга озайган. Соғайиб чиққанлар сони эса 63 фоизга ортган. “Тез ёрдам”га қўнғироқлар камайган. 

Шунингдек, Асқар Мамин Қасим-Жўмарт Тўқаевга касалликка чалиниш ва одам ўлими, тиббий ёрдамнинг оммабоплиги ва сифати, аҳолидан тест ташҳисини олиш даражаси, интенсив терапия ҳамда жонлантириш бўлимларининг зарур дори-дармонлар, тиббий ускуналар билан таъминланиши сингари асосий кўрсаткичлар бўйича маълумот берди. 

Соғликни сақлаш вазири Алексей Цой Давлат раҳбарига инфратузилма иншоотларининг эпидемиологик аҳволга ва иқтисодиётга таъсирини эътиборга олган ҳолда карантин меъёрларини босқичма-босқич енгиллаштириш йўллари ҳақида гапириб берди.

Давлат раҳбари коронавирус касаллигига чалинувчилар ва унинг оқибатида бўладиган ўлим ҳолатлари кўрсаткичини янада пасайтириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Июль ойида татбиқ этилган чеклов чораларининг ижобий таъсирини янада ошириш мақсадида, шунингдек, Қозоғистон ва чегарадош мамлакатлардаги эпидемиологик аҳволнинг мураккаблашиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда, Қасим-Жўмарт Тўқаев Давлат комиссиясига карантин чораларини босқичма-босқич енгиллаштириш орқали яна икки ҳафтага узайтиришни топширди. 

Akorda.kz, 2020-07-30, 04:54 684
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.