26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Адолатни шиор қилган кенгаш

“Адалдық алаңы” лойиҳаси Элбоши Н. Назарбаевнинг халққа Мактуби доирасида ҚР Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги ташаббуси билан вужудга келиб, бугунги кунда барча минтақаларда ўз кенгашига эга. Туркистон вилоятидаги кенгаш ҳам 2 йилдирки, уюшган жиноятчиликка қарши қатор чора-тадбирларни амалга оширишга муваффақ бўлмоқда.

Буни вилоят минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов маълум қилди.

Тадбирда қатнашган вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, ”Түркістан – адалдық алаңы” ҳудудий лойиҳа кенгаши раҳбари А. Алдаберган эса  амалга оширилган ишларга тўхталди.

  – 2018 йил 13 декабрда ушбу кенгаш очилди, унинг асосий мақсади – вилоят аҳолисининг фаровонлиги йўлида уюшган жиноятчиликка барҳам бериш. Кенгаш қошида турли соҳавий лойиҳалар вужудга келди. Булар: “Адал көмек”, “Саналы ұрпақ”,  “Сапалы жол – адалдық алаңы”,  “Парасаттылық мектебі”,  “Safe zone”, “Protecting Business and Investments” лойиҳалари,– деди у. 

Айтганча, “Адал көмек” нима иш қилади? Унинг вазифаси – фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида ихтиёрий равишда таркибга қўшилган ҳуқуқшунослар, ҳокимлар, идоралар раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш. 

“Safe zone” лойиҳаси-чи? У асосан қишлоқ аҳолиси раҳбарларга бепул ва истаган вақтда мурожаат қилишлари учун ҳаммабоп wi-fi, компьютер, принтер, стационар телефон, ишонч қутиси каби воситалар билан таъминлайди. 

Кенгаш ҳузуридаги аҳамиятли лойиҳалардан бири – автомобиль йўллари ва транспортни назорат қилишга мўлжалланган бўлиб, соҳага ажратилган давлат маблағининг сарфланиши, йўллар сифати ва пудратчи компаниялар фаолиятига эътибор беради. Бу борада амалга оширилган ишлар туфайли  6та туманда 17та камчилик аниқланиб, бугунги кунда йўл қўйилган хатоликларни тузатиш ишлари олиб борилмоқда. 

Кенгаш аъзолари карантин пайтида дорихоналарни ҳам текширишди. 13-21 июль оралиғида 648та дорихонада мониторинг ишлари олиб борилди. Натижада 23та иншоотда дори-дармон нархи оширилгани, 2тасининг давлат лицензияси йўқлиги аниқланди. Айни пайтда уларга нисбатан чоралар кўрилмоқда.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-08-08, 04:52 149
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.