26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Журналистлар онлайн таълим олишяпти

Пандемия пайтида ҳам ОАВ ходимлари ўз устида ишлашни тўхтатишмаяпти, онлайн тарзда таълим олишни давом эттиришяпти. Ўз соҳаларида тажриба алмашиш, ҳозирги кунда бу хасталикка қарши қандай курашиш ва юртимизда бўлаётган ҳодисаларни усталик билан ёритиш барча ахборот воситалари ходимларининг кун тартибидаги масалаларидан бирига айланган. Карантин чоралари кенг қўлланилаётган пайтда бунинг ҳам ечими топилди. “Туркий тилли журналистлар жамғармаси” ЖЖ президенти Назия Жўямерген қизи “Шеврон” компанияси ҳамкорлигида қозоқ тилида ижод қиладиган журналистларни касбий жиҳатдан ривожлантириш ғоясини амалга оширишга киришди. Ижтимоий журналистика йўналишига бағишланган биринчи онлайн сабоқни жамғарма президенти Н. Жўямерген қизининг ўзи олиб борди. Zoom орқали ўтган онлайн семинарга 100дан зиёд журналист иштирок этиб, билимларини анчагина янгилаб олишга муваффақ бўлишди. 

–“Шеврон” компанияси билан ҳамкорлик журналистларимизнинг тажрибасини оширишга ёрдам беради. Шу туфайли биз ижтимоий масалаларни кўтаришда жаҳон тажрибасига суянишга, журналистикадаги жаҳон услублари билан танишишга ва халқаро ҳамкорлик ўрнатишга муваффақ бўлдик, – деди Назия Жоямерген қизи онлайн тадбирда. 

Жорий йилнинг август-декабрь ойлари мобайнида ўтадиган семинар журналистларнинг касбий маҳоратини оширишига шубҳа йўқ. Семинарнинг дастлабки кунлариданоқ ижодкорлар Лондондаги “Avrupa” медиа холдингининг соҳиби Ватан Ўзнинг “Британиядаги ижтимоий журналистика: андазалар ва талаблар” мавзуида 2 соат мобайнида маҳорат сабоғини тинглашди. Туркиялик журналист ҳамда ношир айни кунда Лондонда “Avrupa” номидаги инглиз ва турк тилидаги газетани нашр этади ҳамда 6та ахборот тарқатадиган, маслаҳатлар берадиган, кўнгилочар мавзудаги интернет сайтларини юритади. Айни кунда бу саҳифалар роботлар орқали ишлатилади. Сайтлар обуна бўлган ахборот агентликларининг 500-600 га яқин хабарлар роботлар орқали кунига сайтларга юкланади, уларнинг саҳифалари янгиланиб туради. Сабоқ-мусоҳаба давомида хорижлик медиахолдинг раҳбари ҳар қандай ахборотни, унинг манбасини синчиклаб текшириш ва унинг ҳақиқат эканлигини билгандан сўнггина томошабинлар ҳамда ўқувчиларга тарқатиши мумкинлигига алоҳида урғу берди. Акс ҳолда шов-шув кетидан қувган журналистлар обуначилари олдида обрўси тўкилиши мумкин. Зеро сўзи ишончсиз ва ҳақиқатдан йироқ бўлган ахборот тарқатувчи журналистни ҳам, унинг сайтини ҳам ҳеч ким ўқимайди, рейтинги ҳам пасайиб кетиб, унга бўлган ишонч сусаяди. 

 Келгуси онлайн семинарда юртимиз руҳиятшунослари ҳам иштирок этишади. Ваҳоланки ҳамюртларимиз билан суҳбатлар уюштираётган, мусоҳабалар олаётган журналистлар руҳиятшунос масалҳатларидан ҳам воқиф бўлишлари жоиз. Хуллас декабрь ойига қадар журналистлар учун самарали сабоқлар кутиляпти. 

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2020-08-11, 02:08 246
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.