26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олимпиада ўйинларига тайёргарлик қизғин

Туркистон шаҳрида республика ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларини, шунингдек, оммавий спорт тадбирларини олий даражада ўтказиш имконини берувчи қатор спорт иншоотлари барпо этилмоқда. Бу ишлар 2024 йилга қадар вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга мўлжалланган мажмуавий режага мувофиқ амалга оширилмоқда. Буни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи А. Бердашев  маълум қилди.

– Вилоят марказида 7 минг ўринли “Марказий стадион” ҳам қурилмоқда ва бу иншоот сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Шунингдек, бу йил «Ёпиқ бассейнли спорт саройи»нинг қурилиш ишлари ҳам ниҳоясига етади, – деди у. 

Бундан ташқари, шаҳарда умумий қиймати 515 млн. тенгега тенг 13та спорт иншооти барпо этилмоқда. Мажмуавий спорт иншоотлари туман шаҳарларида ҳам бунёд этилмоқда. Чунончи, бугунги кунга қадар вилоятда 68та давлат тасарруфидаги спорт муассасаси рўйхатга олинган. Умуман олганда, спорт иншоотлари сони 4433тага етди. 

– Вилоятда оммавий спортни ривожлантириш мақсадида 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 1062та спорт тадбири уюштирилиб, уларда 139121 нафар спортчи иштирок этди.

Шунингдек, вилоятда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сони 629130 нафар иштирокчини ташкил этади, бу кўрсаткич вилоят аҳолисининг 31,1 фоизини ташкил этмоқда, – деди А. Бердашев.

Таъкидлаш жоиз, вилоят спортчилари давлат чемпионатларида иштирок этиб, 63та олтин, 57та кумуш ва 66та бронза медалларини қўлга киритди. Бундан ташқари, Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказиладиган 2021 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун вилоятдан 21 нафар спортчи аниқланиб, улар айни пайтда мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.

Вилоят минтақавий коммункациялар хизмати, 2020-08-15, 04:54 141
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.