26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юрт обод – диллар ободдир мудом

Вилоят ҳокими Туркистон шаҳридаги  қурилиш ишларини текширди

Туркистон шаҳридаги маъмурий-тадбиркорлик марказида 11та иншоот қурилиши тўлиқ якунланди.  Янги иншоотлар ҳовлиси ободонлаштирилиб, ичкариси  жиҳоз билан таъминланмоқда. Бошқармалар,  департаментлар бинолари, Конгресс маркази, стадион тез кунларда фойдаланишга берилади. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ишчиларнинг эҳтиёт чораларини сақлаши асосий эътиборда эканлигини  огоҳлантирди. Шунингдек, қурилиш жараёнини тезлатишни топширди. 

Минтақа раҳбари вилоят марказида барпо этилаётган йирик масжид қурилиши билан ҳам танишди. Бу ерда иккинчи қаватнинг монолитли каркасларини йиғиш ишлари олиб борилмоқда. Ўтган йил қурилиши бошланган масжид – қўшни Ўзбекистон давлатининг  Туркистонга совғаси. 

Масжид ичи ва ташқариси 8 минг кишига мўлжалланган. Бино ичида кутубхона, конгресс-холл, қўшимча хоналар, 180та ўринли мадраса, ошхона, спорт майдонлари, автотураргоҳ, фаввора бўлиши кутилмоқда.

Шимкент шаҳрининг совғаси – илмий- оммабоп кутубхонанинг ташқи ва ички пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Темир конструкциясини монтажлаш ва бетонлаш ишлари  давом этмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-08-15, 05:54 152
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.