26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халққа мерос хазина

Туркистонда қадимий карвонсарой, мактаб ва кулолчилик цехи қолдиқлари топилди.

Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳудудидан тарихий буюмлар топилди. Археологларнинг таъкидлашича, ушбу оламшумул янгилик қадим шаҳардаги «Ҳазрат Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи учун хазина бўлади. Ушбу хазинада дунёнинг исталган музейини безашга арзийдиган топилмалар мавжуд.

«Туркистоннинг қадимги шаҳристонидан XVIII-XIX асрларга мансуб карвонсарой, ҳаммом, кулолчилик устахонаси, мактаб ва Жети Ата дарвозасигача магистрал кўча ёнидан хонлар намоз ўқийдиган ибодатхона, ҳарбий миноралар ва меҳмонхоналар топилди», – дейилади қўриқхона-музей баёнотида. 

Тақия дарвозаси ёнида топилган катта карвонсаройда ҳужжатлар ва қимматбаҳо буюмлар сақланадиган махсус жойлар, қабулхоналар, ҳовли ва омборхоналар, карвончилар яшайдиган хоналар, намозхона ва «мўрича» деб номланган бир хонали ҳаммом мавжуд. Тадқиқотчилар қадимги Туркистондан биринчи мактабни ҳам топдилар. Мактаб ҳовлисининг иккига бўлиниши шундан далолат берадики, ўғил болалар бир томонда, қизлар бошқа томонда ўқишган. Мактабда ҳатто узоқдан келадиган болалар учун ўқиш хоналари ҳам мавжуд бўлган. Шунингдек, Қозоғистонда илк бор кулолчилик устахонаси топилди.

«Катта миқдорда сопол буюмлар ишлаб чиқариш жойи топилиши ҳам оламшумул янгиликдир. Яссавий мақбараси ҳудудида жойлашган сопол буюмларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган кенг мажмуада, сополни пишитадиган, буюмлар ясаладиган, қуритиладиган ва сақланадиган жойлар ҳам бор»,  дейилади хабарда. 

Археологик қазилмалар Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан «Ҳазрат Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейини ривожлантириш концепциясига мувофиқ олиб борилмоқда. Тадқиқотлар билан Қозоғистон маданият илмий-тадқиқот институти ва «Ҳазрат Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи тарихчилари, олимлари ва археологлари шуғулланишмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-08-18, 05:23 253
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.