26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
COVID-19: вилоятимизда иккинчи тўлқинга тайёргарлик бошланди

Туркистон вилоятида эпидемиологик вазият барқарор. Шунга қарамай, вилоят соғликни сақлаш муассасаларида коронавирус инфекциясига қарши кураш режаси ва Covid-19нинг эҳтимолдан холи бўлмаган иккинчи тўлқинига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Жамоат соғлигини сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, шу мақсадда маҳаллий бюджетдан хайрия ёрдами кўрсатиш тизими орқали 800та кислород концентратори харид қилинди. Шундай қилиб, концентраторга эга жадал терапия бўлимлари сони 1500тага етказилди.

Умуман, вилоятда Covid-19нинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда ва бу минтақа аҳолисига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатишга имкон беради.

Жаҳондаги қатор мамлакатлар карантин чораларини юмшатишни бошлашяпти. Айни чоғда ЖССТ фуқароларини коронавирус билан курашиш ҳали якунига етмагани ҳақида қатъий огоҳлантирмоқдалар.

Гап шундаки, касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар ва қурбонлар сонининг камайиши одамлар ҳушёрлигини пасайтириб юбориши мумкин. Натижада, илиқ ҳавонинг кириб келиши билан ижтимоий масофани сақлаш ва гигиена қоидаларига риоя этиш ҳолатлари камайиши кузатилади.

Зарур дори-дармон ва ҳимоялаш воситалари билан таъминлаш мақсадида «СК-Фармация» МЧБ билан қўшимча шартномалар тузилди. Мутахассислар ҳозирнинг ўзида 2 ойга етадиган дори-дармон захираси ва ҳимоя воситалари билан таъминланди.

Бир кеча-кундузда 3 мингга яқин коронавирус инфекциясига текшириладиган одамларни қабул қила оладиган 12та лаборатория фаолият юритмоқда. Шу кунгача 130 мингдан зиёд одам тест топширган. Натижада, 3343 одамда бу хасталикнинг белгилари аниқланган. Беморларнинг 96 фоизи, яъни, 3210 одам дарддан фориғ бўлган.

Вилоят бўйича юқумли хасталиклар стационарларида 600 тўшак-ўрин тайёр. Туркистон шаҳрида 200 одамни даволашга мўлжалланган модулли касалхона барпо этилмоқда. Коронавирус ва пневмония касалликлари билан хасталанган беморларга биринчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш мақсадида 380та тезкор гуруҳ хизмат кўрсатмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-09-11, 06:59 88
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.