26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сифатли маҳсулот – ҳамиша харидоргир

Арис шаҳридаги “Арай” ишлаб чиқариш ширкатининг пойафзал тикиш цехи 1996 йилдан буён фаолият юритмоқда. У 2019 йилда қайта тўкис янгиланди. Бу ерда тоза чармдан эркаклар ва болалар оёқ кийими тикилади. 

Корхона раҳбари Баян Тўбилованинг айтишича, кунига 20-30 жуфт пойафзал тайёрланмоқда. Маҳсулот турига қараб нархи 13000дан 19000 тенгегача. Цехда ҳозир 10 киши ишламоқда. Бу ерда тикилаётган пойафзаллар сифатли, пишиқ бўлгани учун харидоргир. 

Корхона 2018 йилда “Агробизнес – 2020” дастури доирасида 4,8 млн. тенге, 2019 йилда эса “Қамқор” дастури доирасида йиллик устамаси 1 фоиз билан 5 млн. тенге олган. Цехнинг биноси “Менің атамекенім” лойиҳаси доирасида тикланган.

Корхона раҳбарининг айтишича, келажакда маҳсулот турлари кўпайтирилиб, уни мамлакатимизнинг бошқа минтақалари бозорига чиқариш режалаштирилган.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-09-15, 05:50 98
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.