26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Обод манзилларда ободдир кўнгил

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳридаги қурилиш иншоотларида бўлиб, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Минтақа раҳбари дастлаб Нурсултан майдони ҳамда унинг қошидаги хиёбонга борди. Бугунги кунда иншоотнинг қурилиш-монтаж ишлари амалдаги жадвал асосида олиб борилмоқда. Унинг ҳудудида пиёдалар учун йўлаклар ва фаввораларни бетонлаш ишлари якунланган.

Минтақа раҳбари Тўнғич Президент истироҳат боғи ва “Ҳазрат султон” қўриқхона-музейи атрофини ободонлаштириш ишларини назорат қилиб, кўп тармоқли истироҳат боғини бориб кўрди.

Элбоши боғида иш қизғин. Шу ойда 295 туп дарахт ҳамда 6500 дона бута ўтқазиш кўзда тутилган.

“Ҳазрат султон” қўриқхона-музейининг ҳудудини ободонлаштириш ишлари 4 босқичда олиб борилади. Музей ҳудудида ер текисланиб, сув ҳамда оқова тизими тўлиқ битказилди. Фаввора майдони бетонланди. Кўкаламзорлаштирилган ҳудудга суғориш тизимини ўрнатиш ишлари 60 фоизга бажарилди.

Шунингдек, кўп тармоқли истироҳат боғида ободонлаштириш ишлари поёнига етмоқда. “Конгресс холл”, ўйингоҳ, Ўқувчилар саройи, драма театри, “Rixos Turkestan” меҳмонхонаси, “Буюк Дашт эли” илмий-оммабоп кутубхонасининг қурилиш жадал олиб борилмоқда. 

Ўмирзақ Естайули ишчилар ва мутасаддилар билан мулоқотда бўлиб, иш суръатини кучайтиришни топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-09-15, 05:52 145
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.