26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Исроилда ал-Форобий ёдгорлиги

Кеча Ҳайфа шаҳрида буюк файласуф Абу Носир ал-Форобий таваллудининг 1150 йиллигига бағишланган ёдгорлик очилди, деб хабар берди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.

Қозоғистоннинг Исроилдаги элчиси Сатибалди Буршақов йиғилганларга ал-Форобийнинг буюк мероси ва унинг фалсафа, тиббиёт, ҳуқуқ, руҳшунослик, космология ва бошқа соҳалар ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, С. Буршақов ёдгорликнинг очилиши икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга ёрдам беришини таъкидлади. 

Тадбирдан сўнг элчи С. Буршақов Ҳайфа мэри Эйнат Калиш-Ротем билан учрашиб, Ҳайфа ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатишга келишиб олишди. 

Тадбирда шаҳар маъмурияти вакиллари, дипломатик корпус ва илмий гуруҳлар, Ҳайфада таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар иштирок этишди. 

Ҳайфадаги араблар кварталида жойлашган Ал-Форобий кўчасига буюк файласуфнинг номи 1960 йилда берилган. У машҳур Баҳай боғлари ва Ҳайфа санъат музейи яқинидаги тарихий ҳудудда жойлашган. Унинг узунлиги 1,5 км.

ҚозАхборот, 2020-09-17, 05:38 149
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.