26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Nur Otan партияси праймеризига Кентов шаҳридан номзод Ирода Муҳаммаджонова

Таржимаи ҳоли

Ирода Тоҳир қизи Муҳаммаджонова 1983 йили 18 февралда Туркистон шаҳрининг Эски Иқон қишлоғида дунёга келган.

Ҳозир Эски Иқон қишлоғидаги «Тожинисо она» болалар боғчасининг мудираси. Айни пайтда «Настарин» рақс дастаси, Миртемир музейи қошидаги ёш қаламкашлар тўгараги раҳбари.

Бир неча йил «Яссавий нури» газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари лавозимида ишлади. 2016 йилдан Нур-Султон шаҳридаги 86-сонли “Зиёдкор” болалар боғчаси тарбиячиси бўлиб, тасвирий санъат тўгарагини бошқарди... 

И. Муҳаммаджонова “Ижодкор” адабий бирлашмасининг аъзоси сифатида жамоат ишларида фаол қатнашади. У моҳир педагог ва хореограф, ҳассос шоира ва таржимондир.

 «Алтынсарин», «Бала өнеріне қосқан үлесі үшін», «Білім беру ісіне қосқан үлесі үшін», «Үздік жетекші», «Шығармашыл ұстаз» кўкрак нишонлари, турли муассасаларнинг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари, «Бала өмірінің сәулетшісі» ҳамда «Алтын тәж» номинациялари билан мукофотланган.

Сайловолди дастури

Ҳурматли сайловчилар!

Менинг Nur Otan партияси аъзоси сифатида ички праймеризда иштирок этишдан мақсадим: Бош Қомусимизда таъкидланганидек, инсонларнинг эркин ҳаётини, соғлом турмуш тарзини, демократик нуқтаи назарини шакллантириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳаётини муносиб даражада юксалтириш. Кўп йиллик тажрибамга суянган ҳолда сайловолди дастурим билан таништиришни лозим кўрдим.

Шаҳар ва қишлоқ аҳли турмуш даражасини юксалтириш учун қуйидагиларга эришишда ўз ҳиссамни қўшаман:

1. Миллатлараро бирлик. Ҳукумат ва халқ орасида адолатли кўприк ўрнатиш, Элбошимиз ҳамда Қозоғистон Республикаси Президентининг ташаббуслари, Мактублари, қарорларини халққа тушунтириш, амалга оширишга ҳисса қўшиш. Тотувлик ва дўстлик чанғароғи кўтарилган элимизда Қозоғистон халқи Ассамблеясининг аҳамиятини тарғибот қилиш. Давлат тилининг қўлланиш доирасини кенгайтириш.

2. Таълим. Қишлоқларда мактаб ўқувчиларининг кўп тилли таълим олиши имкониятларига йўл очиш, қўшимча таълим марказларининг кўпайишини таъминлаш.

3. Болалар боғчалари. Келажагимиз бўлган болалар тарбиясининг пойдевори бу – болалар боғчалари. Хусусий болалар боғчаларининг молиялаштирилиш даражасини яхшилаш. Тарбиячиларнинг касбий маҳоратларига эътибор бериш, баҳолаш.

4. Меҳр-мурувват. Абай отамизнинг “уч нарса инсоннинг зийнати: ғайрат-шижоат, нурли ақл, қалб тафти”, деган фикри асосида жамиятда меҳр-мурувват фазилатларини орттиришга имкон яратиш, кам таъминланган, имконияти чекланган оила болаларини қўллаб-қувватлаш.

5. Спорт. Бола таълим ва тарбияни яхши ўзлаштириши учун – спорт ва маданият уйғунлиги зарур. Айниқса, бугунги бутун жаҳонга таҳдид солган пандемия шароитида, мамлакатимиз Президенти айтганидек, соғлом турмуш тарзига асосий эътиборни қаратиш зарур. Иқтидорли ёшларимизни жаҳон олимпиадалари даражасига олиб чиқиш имкониятларини яратиш. Ҳар бир қишлоқда спорт мажмуалари барпо этишга эришиш.

6. Маданият. Маданият уйларининг иситилишига эътибор қаратиб, истеъдодли ёшларни жалб этиш, малакали ва билимли тўгарак раҳбарлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш – истеъдодли санъаткорларни тайёрлаш йўлида залворли тадбирларни амалга ошириш. Музейлар, кутубхоналар фаолиятини жонлантириш.

7. Ижтимоий соҳа. Кам таъминланган оилалар аъзоларини иш билан таъминлаш; иссиқхоналар ва мевали боғлар лойиҳасини амалга ошириш.

Мустақил эл бағрида хотин-қизларга яратилган имкониятларга жавобан жамоат ишларида ҳар қандай оғирликни зиммага олиб, масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, турли жабҳаларда намуна бўлаётган хотин-қизларни партия сафига қабуллашни элимиз учун муҳим қарор сифатида қўллайман. Шу боис, Nur Otan партияси олдига қўйган мақсадларга бирга етамиз, деган ният билан элнинг эркин ва фаровон ҳаёт кечиришига билим ва маҳоратим ила ҳисса қўшишга қарор қилдим. 15 йиллик таълим ва маданият соҳаларидаги тажрибаларимни минтақамизнинг, халқимиз ҳаётининг гуллаб-яшнаши, ижтимоий-иқтисодий тараққиётига сафарбар қилишга тайёрман.

2020-09-18, 20:31 749
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.