26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир кунда 4000га яқин фуқаро тумовга қарши эмланди

Жорий йилда тумовга қарши эмлаш ишлари эртароқ, яъни 15 сентябрдан бошланди. Вилоятимизда бир кунда 4000га яқин одам эмланди. Минтақамиздаги тиббиёт муассасалари сифатли ва тегишли текширувдан ўтган вакцина билан таъминланганини исботлаш мақсадида Туркистон шаҳар марказий касалхонаси маъмурияти ва ходимлари вакцинани биринчи бўлиб ўзларида синаб кўришди. Вилоят марказидаги касалхонада жорий йилда 11500 одамни эмлаш режалаштирилган.

– Ҳар йили кузда шамоллаш ва тумов кучайиб кетиши маълум. Жорий йилда аҳолини эмлаш ўта муҳим. Чунки, коронавирус инфекцияси юқоридаги касалликлар билан қўшилиб кетса, эпидемиологик аҳвол оғирлашиб кетиши мумкин, – деди бош шифокор ўринбосари Серик Абдиқулов. 

Эмлашнинг биринчи кунида касалхонада 4000га яқин одам тумовга қарши вакцина қабул қилди. Улардан 166 нафари тиббиёт ходимлари. 

Вакцина сурункали касалликлари бор 18 ёшгача болаларга, тиббиёт ходимларига, ҳомиладор аёлларга, болалар уйи ҳамда мактаб-интернат тарбияланувчилари, ногиронлар, сурункали хаста одамларга, 60 ёшдан ошган қарияларга бепул қилинади.

Тумовга қарши эмлаш ноябрь ойигача давом этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-09-19, 05:02 115
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.