26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик тараққиёти учун муҳим ҳужжат имзоланди

Вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т. Мусаевлар иштирокида Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган “Туркистондаги туризм: янги интилишлар даври” мавзусида тадбир ўтди.

Унда М. Мирзалиев сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва очилаётган янги иш ўринлари хусусида маълумот берди. Шунингдек, кундан кунга чирой очаётган Туркистонни келгусида ҳам ободонлаштиришга хизмат қиладиган ғоя-лойиҳалар мавжуд бўлса, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Дарвоқе, яқин кунларда очиладиган “Tai-Kazan” этномажмуасида миллий ҳунармандчилик буюмлари, таомлар, хушманзара жойлар ҳам таништирилди. 

Тадбирда  Осиё ўйинлари чемпиони Дидар Хамза   спортни ривожлантириш орқали туризмни тараққий эттиришга улкан ҳисса қўшиш мумкинлигини алоҳида таъкидлаб, шаҳарда спорт мусобақаларини кўпроқ ўтказиб туриш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув ниҳоясида вилоят ҳокимлиги, шаҳар ҳокимлиги “Rixos Turkistan” меҳмонхонаси ва “Атамекен” тадбиркорлар палатаси ўзаро ҳамкорлик борасида меморандум имзоладилар.

Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг иштирокчилар Арбат майдонига йўл олиб, “Ташрифлар маркази” ва Этноовулдаги тадбирларда қатнашишди.

2020-10-03, 05:00 223
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.