26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энг самарали йўл – скринингдан ўтиш

Туркистон вилояти тиббиёт муассаларида Бутундунё сут бези саратони билан кураш кунига бағишланган “очиқ эшик”лар куни ўтди.

Вилоят клиник касалхонасининг 5-сонли шифохонасида ўтган тадбир доирасида келувчиларга махсус маммолог-шифокорлар маслаҳати ҳамда ультратовушли тадқиқотдан ўтказиш тадбири уюштирилди. 

Сут бези саратони – хавфли ўсимта хасталикларнинг энг кўп тарқалган тури. Илк босқичда у сезилмайди. Шу боис, скрининг текширувдан ўтиш уни эрта аниқлаб, даволаш имконини беради. Мазкур шифохонада ўтган очиқ эшиклар кунида 54 нафар хотин-қиз текширувдан ўтди.

Кентов шаҳар шифохонасида ҳам сут бези хавфли ўсимтасининг олдини олиш ойлиги доирасида “очиқ эшик” куни ўтди. Натижада, икки нафар аёлда хавфли ўсимта аниқланди. Шифохона жорий йил янги маммография ҳамда рентген-аппаратлари билан жиҳозланди. Шифокорлар аҳолини сифатли даволаш имконига эришдилар.

Вилоят клиник шифохонасининг 5-сонли  касалхона шифокорлари Туркистон шаҳар марказий касалхонасида ҳамкасблари билан хавфли ўсимтани эрта аниқлаш ҳамда даволаш усуллари билан тажриба алмашдилар. 

–Минг афсуски,  кучайиб кетган хасталикнинг кўп учрашига сабаб,  вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилмаслик, касалликни яшириш, онкология марказида текширилиш ва даволанишдан бош тортиш, ноанъанавий даво чораларини қўллаш, – дейди касалхонанинг бош шифокори ўринбосари Марат Ижанов.

Шу боис Туркистон вилоят жамоат соғлигини сақлаш бошқармаси раҳбарияти назорати остида онкологик хасталикларни  ўз вақтида аниқлаш мақсадида тадбирлар кучайтирилди. Жорий йилнинг 9 ойида вилоят бўйича хавфли касалликка чалинган  138 нафар бемор рўйхатга олинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-10-20, 00:00 149
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.