26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
COVID-19: сақланган муродга етади

Аввал хабар қилганимиздек, Туркистон вилоятида коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кучайтирилди.

Бу масала вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислик қилган йиғилишда кўриб чиқилди. Эпидемия такрорланган тақдирда дори-дармон тақчиллигининг олдини олиш мақсадида икки ойлик жамғарма йиғилиб, вилоят касалхоналари нафас олиш ускуналари билан жиҳозланган. Агар зарур бўлса, қўшимча ўринлар сони 6 мингтага етказилади.

Вилоят раҳбари топшириғига кўра, туман шифохоналари компьютер томографиялари, лабораториялар ва рақамли рентген ускуналари билан таъминланди.

Тиббиёт муассасаларининг эҳтимоли бор иккинчи тўлқинга тайёргарлиги билан танишиш мақсадида ОАВ вакиллари учун матбуот сафари уюштирилди. 

Таъкидлаш жоиз, вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгарди. Касалхоналарнинг моддий-техника базаси яхшиланмоқда. Ҳар бир тумандаги тиббиёт муассасаларига ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари ва кислород концентратлари тарқатилди. Уларнинг сони 65 фоизга ошди. Туманларга 12та кўчма тиббиёт мажмуаси етказиб берилди. Шулардан бири Кентов шаҳридаги касалхонага ўрнатилди. 

– Беморларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун махсус бўлимлар ва тезкор гуруҳлар ташкил этилган. Эпидемиянинг биринчи тўлқинидан сабоқ олиб, дори-дармоннинг 2-3 ойлик захираси ташкил этилди. Йил сўнггигача вилоят «Тез ёрдам» станциясига қўшимча 120та машина берилади, – деди вилоят жамоат соғлигини сақлаш бошқармаси раҳбари Марат Пашимов.

Унинг айтишича, касалхоналарга олиб келинган фуқаролар зудлик билан коронавирус инфекциясига тестланади. Таҳлил аниқлангунга қадар улар провизорлик бўлимида муолажа қабул қилишади.

Шунингдек, вилоятнинг бош шифокори барча фуқароларни карантин тартибига амал қилиб, инфекция тарқалишига йўл қўймасликка чақирди. Тиббий ниқоб тақиб, антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишга ҳамда икки метрли оралиқ масофани сақлаб, хавфсизлик чораларига амал қилиш зарурлигини эслатди.

Вилоятнинг бош шифокори Арис ва Ўрдабаси туман касалхоналарининг тубдан таъмирланганини маълум қилди.

– Минтақада 23429 нафар тиббиёт ходими бор, – деди у. – Улардан 5000 нафардан зиёди врачлар, қолганлари ўрта бўғин тиббий ходимлар. Уларнинг саъй-ҳаракати билан 3331 нафар бемор даволаниб чиқди. Жами минтақада 3395 нафар одамда Covid-19 хасталиги аниқланган, 2355 нафарида касалликнинг белгилари сезилмаган.

Минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-10-20, 04:13 137
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.