26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ерга оид янги қонун – муҳокамада

Давлат раҳбари “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатасининг VII съездида иштирок этди

Қасим-Жўмарт Тўқаев маърузасида “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси бизнес ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этаётганини таъкидлади. Бугунги кунда тадбиркорлик эл иқтисодиётининг ҳаракатланувчи кучига айланди, дейишга тўлиқ асос бор.

– Сўнгги беш йилда кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши 24 фоиздан 32 фоизга ортди. Тадбиркорлик соҳасида фаолият юритаётган ишбилармонларнинг сони 21 фоиздан 32 фоизга, яъни 2,8 миллиондан 3,4 миллионгача ўсди. Ҳозир иш билан таъминланганларнинг 40 фоиздан зиёди кичик ва ўрта бизнес соҳасида меҳнат қилади. Бу борада давлат ва бизнесни боғлаб турган Миллий палатанинг меҳнати беқиёс, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакат компанияларини фаол равишда ташқи бозорга чиқишга чақирди. Қозоғистон 2021 йилда нохомашё экспорти ҳажмини 29 миллиард долларгача оширишни кўзда тутган. Президент ўз маърузасида эл иқтисодиётини рақамлаштириш суръатини пасайтирмаслик масаласига алоҳида тўхталди. 

– Яқинда ерга оид яна бир муҳим масала ҳал қилинади. Менинг топшириғим бўйича Ҳукумат ер муносабатларини рақамлаштириш ва мамлакат бизнесини қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер захираларидан фойдаланишни енгиллатувчи қонун лойиҳасини тайёрлади. Шунингдек, қонунда ер муносабатлари ва меъморчилик соҳасида давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш, ер участкаларини бериш муддатини 1 йилдан 20 кунгача қисқартириш, давлат акти ва ерга оид ишлар лойиҳасини бекор қилиш ҳамда бошқа муҳим масалалар киритилган. Ҳукумат йил охиригача мазкур қонунни Парламентга топшириши керак, – деди Давлат раҳбари.

Сўз сўнггида Қасим-Жўмарт Тўқаев “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси келгусида ҳам қозоғистонлик бизнес-ҳамжамият манфаатларини ифодалайдиган нуфузли тузилма бўлиб қолаверишига ишонч билдирди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-10-31, 01:45 512
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.