26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
5та туман инфратузилмаси – кун тартибида

2020-2021 йилларда Туркистон вилоятининг Мақтаарал, Жетисай, Сариоғоч, Келес, Чордара, Сайрам туманларининг инфратузилмасини ривожлантириш масалалари кун тартибида муҳим ўринни эгаллаяпти. Буни вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Сариоғоч туманига қилган хизмат сафари чоғида алоҳида таъкидлади. Бешта туманда йўлга қўйилган ишларнинг самарали амалга ошишини ўз назоратига олган минтақа раҳбари Сариоғоч, Келес туманларини оралади.

Сафарни Жибек жўли қишлоқ округидаги “Беш юлдуз” болалар боғчасининг фаолияти билан танишишдан бошлаган ҳоким 450 болани тарбиялаётган мактабгача таълим муассасасининг жамоаси билан учрашди. 

– Ҳокимнинг топшириғи билан 5та туманда 57та лойиҳани амалга ошириш учун 40 млрд. тенге ажратилган. Лойиҳалар – мактаб барпо этиш, йўлларни таъмирлаш, газлаштириш, аҳолини тоза ичимли сув билан таъминлаш. Жорий йилда ушбуларни амалга ошириш учун 30 млрд. тенге ажратилган. Ҳукумат томонидан 16 млрд. тенге ажратилиб, 5та туманда яна қўшимча 10та лойиҳа амалга оширилади. Ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳам кун тартибида. Мазкур маблағ аҳоли зич жойлашган чегара туманлари, шунингдек Сайрам тумани учун ажратилган. Жами 2020-2021 йилларда 67та лойиҳа фойдаланишга топширилади. Газ қувурларини ўтказиш лойиҳалари асосида жорий йилнинг ўзида 50дан зиёд қишлоққа “зангори олов” етиб борди. 5та туманда аҳоли зич жойлашгани учун улардаги лойиҳаларнинг амалга ошишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – деди ҳокимга ҳамроҳлик қилаётган Туркистон вилояти энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошлиғи Бахитжан Қуатбеков.

Сўнгра ҳоким минтақанинг қишлоқ хўжалиги соҳасига залворли ҳисса қўшаётган тумандаги йирик саноат иссиқхона мажмуаси фаолияти билан танишди. Жибек жўли қишлоқ округи, Зартўбе аҳоли манзилида жойлашган мажмуанинг ҳудуди – 12,85 гектар. Илғор технологиялар ёрдамида иссиқхонада йилига 12 млн.та кўчат етиштирилади. 600 млн. тенге сармоя жалб этилган иншоотда тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан автоматлаштирилган бошқарув тизими ўрнатган. 2 гектарли иссиқхонада асосан бодринг, помидор, бақлажон ва турли гул кўчатлари етиштирилади. Буюртмачиларнинг барча талаблари эътиборга олиниб, истаган кўчатларни етиштириб бериши мумкин. Т. Дўсхўжаев бошқараётган “Agro Tur” деҳқон хўжалиги йилига 12 млн.та кўчат ҳамда 250 тонна сабзавот етиштириш қувватига эга. Ўз маблағига барпо этилган иссиқхонада 20 киши меҳнат қилади. Яқинда бу ерда илк бор қулупнай ҳам етиштирилиб, унинг илк ҳосили олинди. 

 Вилоят ҳокими Жартитўбе қишлоқ округи, Интимақ аҳоли манзилидаги кўприк қурилиш билан танишди. 

–Ўзингизга маълум ҳафтанинг ҳордиқ кунларини туманлардаги ишлар билан танишишга бағишлаяпмиз. Икки аҳоли манзили ўртасида 10 минг одамга мўлжалланган масжид фойдаланишга топширилди. Унинг очилиши маросимида икки қишлоқ ўртасида кўприк барпо этилишини сўрашган эди. Жартитўбе қишлоғи аҳли қўшни Енкесга бориши учун 15 чақирим йўлни айланиб боришига тўғри келарди. Энди, бу масала ҳам ижобий ҳал этилди, – дейди Ўмирзақ Естайули.

– Вилоятимизда аҳоли зич жойлашганлиги боис вилоят раҳбари туманлардаги шароитни яхшилашни топширган эди. Аҳоли манзиллари ҳамда туман аҳамиятидаги йўлларни таъмирлашга маблағ ажратилди. Чунончи, Мақтаарал туманида сифати қониқарли йўллар улуши 56 фоиз эди. Жорий йилдаги таъмирлаш ишларидан сўнг у 90 фоизга етди. Жетисай туманида ҳам 53,4 фоиз эди, айни дамда бу кўрсаткич ҳам 95 фоизга етди. Сариоғоч туманида ҳам сифатли автомобиль йўлларнинг кўрсаткичи 80 фоиздан 94 фоизга етди. Келес туманида ҳам йўл таъмирлаш ишлари жадал олиб бориляпти. Келгуси йилда ҳам у ерда кўрсаткич 90 фоиздан ошиши кутилмоқда. Республика аҳамиятидаги 15та автойўл тубдан таъмирланди. Сариоғоч туманида Келес дарёси устига 60 метрли кўприк қурилди. Ушбу лойиҳага 216 млн. тенге ажратилди, – дейди йўловчилар транспорти ва автобиль йўллари бошқарма бошлиғи Р. Ибрагимов.

Вилоят раҳбарининг Келес туманига сафари давомида Абай қишлоғидаги “Қишлоқ – эл бешиги” дастури доирасида таъмирланган Т. Рисқулов кўчаси ҳамда Қўчқорота қишлоқ округи, Жамбил аҳоли манзилидаги 29-сонли ўрта мактабининг қурилиши билан танишди. Қурилиши бултур бошланган мактаб 2021 йили август ойида фойдаланишга топширилиши режаланган. 

Лойиҳаларнинг аксарияти ижтимоий инфратузилмани ташкил этадиган, қишлоқ жойларда мактаб, касалхона барпо этиш, йўлларни таъмирлаш, гав қувурини улаш ишларидан иборат.

 Бултур вилоят тараққиётининг Мажмуавий режаси тасдиқланганда асосий эътибор аҳоли сони 1 миллионга яқин жанубий ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган бўлса, 2021 йили Сариоғоч, Жетисай, Мақтаарал, Келес туманлари билан бирга Сайрам туманини ҳам ривожлантириш кўзланмоқда.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2020-12-29, 03:51 111
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.