26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йилдан йил яхши...

2020 йилда Қозоғистонда 1,3 миллиондан зиёд автомобиль рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда «ҚазАвтоПром» автомобилсозлик корхоналари уюшмаси маълум қилди.

Ҳисобот даврида маъмурий полиция томонидан 1 369 668та транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга паст. Уларнинг 1 223 677таси бир неча маротаба рўйхатдан ўтган, яъни бир кишидан бошқасига ўтказилган транспорт воситалари тоифасида бўлган. Бу ўтган йилга нисбатан 11,7 фоизга кам. 2020 йилда Қозоғистонда рўйхатдан ўтган автомобилларнинг умумий сони эълон қилинди.

«Илк бор рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг сони 145 991тага етди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 30,8 фоизга юқори. Ушбу кўрсаткичга 2020 йилда дастлабки ва вақтинча рўйхатдан ўтказилган, Арманистондан етказиб берилган 17 398та автомашина киради», дейилади хабарда. 

2020 йил натижаларига кўра, Қозоғистонда 73та электромобиль рўйхатдан ўтказилди. «ҚазАвтоПром» маълумотларига кўра, ҳисобот даврида қайта рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг учдан икки қисмидан кўпроғи (66,9 фоиз) хизмат муддати 10 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситаларидир. Хусусан, 20 йилдан ошганларнинг улуши – 502 798та, (41,1 фоиз), 11 йилдан 20 йилгача – 25,9 фоиз (316 377та). 4 йилдан 7 йилгача – 210 415та автомобиль (17,2 фоиз), 8 йилдан 10 йилгача – 121 395та машина (9,9 фоиз), 1 йилдан 3 йилгача – 60 605та машина. Шу билан бирга, фойдаланиш муддати 1 йилдан кам бўлган транспорт воситаларининг улуши 1 фоизни ташкил этди (12 087та автомобиль).

«ҚазАвтоПром» автомобилсозлик корхоналари уюшмасининг матбуот хизмати, 2021-01-09, 02:33 74
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.