26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳар табиий газ билан тўлиқ таъминланди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳрини газлаштиришнинг якунига бағишланган тадбирда иштирок этиб, шаҳарликларни шодиёна билан қутлади. Вилоят марказида сўнгги икки йилда газлаштириш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Натижада, жорий йилнинг бошида Туркистон шаҳрини табиий газ билан таъминлаш ишлари якунланди. Аҳоли, давлат ва хусусий муассасаларнинг  60 фоизи айни пайтда  табиий газдан фойдаланмоқда. Қолган қисми ҳам яқин кунларда зангори оловга уланади. 

Аҳоли табиий газни кўчалардан ўтказилган қувурлардан хонадонларига ўз ҳисобидан тортиши керак. Бунга сарфланадиган маблағни “КазТрансГаз” ҲЖ Туркистон бўлими билан музокаралар юритиш орқали 250-350 минг тенгедан 85 минг тенгегача камайтиришга эришилди. 

Туркистонни газлаштириш 11та босқич бўйича амалга оширилиб, 20,2 млрд. тенгелик ишлар бажарилди.  Айни пайтда жами 52037 абонент табиий газ тармоғига уланган. 26200 хонадон зангори оловдан фойдаланмоқда. Ўз вақтида ер участка ҳужжатлари расмийлаштирилмаган 380 абонент учун лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Табиий газни Туркистонгача етказиш учун халқаро  Бейнеу-Бўзой газ қувури тортилиб, автоматлаштирилган газ тақсимловчи станциялар барпо этилди.

 – Таъкидлаш жоиз, Туркистон шаҳрини табиий газ билан таъминлаш ғояси Элбошимиз, Тўнғич Президентимиз Нурсултан Назарбаевга тегишли. Туркистонни Халқаро туризм марказига айлантиришдан аввал уни табиий газ билан таъминлаш масаласи Элбоши томонидан устувор вазифа сифатида белгиланган эди. Элбоши ва Президент топшириқлари бажарилди. Шаҳардаги марказий буғ қозони ҳам табиий газга уланди. Бу биринчи навбатда шаҳар экологияси мусаффолигини таъминлайди, – деди Ўмирзақ Естайули.

Шаҳар атрофида 7700 гектар “яшил белбоғ” ташкил этиш ишлари жадал давом этмоқда. 4500 гектар майдонда дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу тадбирлар ҳам экологик аҳволни яхшилашга хизмат қилади.  

Тадбирда сўзга чиққан сенатор А. Қуртаев, вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев ва бошқалар туркистонликларни шодиёна билан муборакбод этиб, янги йилнинг илк кунларидаги хушхабар ташаббускори Элбошимиз, Nur Otan партияси раиси Н. Назарбаевга миннатдорчилик изҳор этдилар.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2021-01-09, 02:40 600
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.