26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавият – миллат кўзгуси

Бутун дунёдаги сингари юртимиз учун ҳам оғир ва мураккаб келган 2020 йил ҳам ортда қолди. Инсоният тарихида  муқаддам учрамаган коронавирус пандемияси, дунёвий  инқироз инсониятни жиддий синовдан ўтказмоқда.

Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек,  шундай мураккаб вазиятга қарамай, мард ва олижаноб халқимизнинг матонати, фидокорона меҳнати туфайли барча соҳаларда муваффақиятга эришилди. 

Вилоятимиз маркази Туркистон шаҳри равнақ топиб, барча туманларда замонавий уй-жойлар, йўл ва кўприклар, боғча ва мактаблар, шифохоналар, маданият ва санъат, спорт масканлари барпо этилди ва яна кўплаб янги бунёдкорлик ишлари авжида.

 Халқимизнинг миллий ғурури, орияти даражасини синовдан ўтказиб, эътиқодини намоён этадиган обуна мавсумида ҳам ижобий ўзгаришлар сезиларли даражада юксалди. Газета учун жон куйдираётган фидойи жамоатчиларимизнинг саъй-ҳаракатлари эвазига нашрнинг адади 12 мингдан ошди.

Жорий йилда қутлуғ саналар – юртимиз Мустақиллиги ва “Жанубий Қозоғистон” газетасининг 30 йиллиги нишонланади. Уларни муносиб кутиб олиш учун ҳаракатлар бошланиб кетди. 

Ўзбекона миллий ғурур, фарзандларимизнинг маънавий келажаги тилимизга боғлиқлиги, она тили ва урф-одатларимизни сақлаб қолиш, қолаверса, маънавий бойлигимизни юксалтириш борасидаги фалсафий фикрлар бу ерда ортиқча. Гап гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, баъзи  инсонларнинг газетага нисбатан лоқайдлиги ҳақида.

Бу фикрни таъкидлашдан мақсад –  ўзларини зиёли санаб, лекин виждони мудраётган баъзи миллатдошларимизнинг қалбига нур олиб кириш, лоқайдлик аталмиш салбий инсоний хислатлардан фориғ этиб, она тилимиз мавқеини сақлаб қолиш.  Обуна мавсумида ана шу тилнинг пойдевори аталмиш таълим масканларини оралаганимизда, устоз-муаллимларнинг фикри, таклиф-мулоҳазалари билан ҳам қизиқдик. Кимдир газетага нисбатан илиқ фикр билдирса, кимдир баҳоси  қимматлигидан нолийди, кимдир “разнарядка” берилсагина  обуна бўлишини айтади. Ушбу фикрдан дилимиз оғриди. Газета  бир сонининг баҳоси  25 тенгедан ошмайди.  Режа-тавсия берилмаса-да  100 фоиз обуна бўлган, ҳар бир синфга  биттадан  газета ёздирган мактаб раҳбарларидан  миннатдормиз.

Обуна мавсумида тушунмовчиликлар ҳам бўй кўрсатди. Бунга сабаб – маънавиятдан йироқ  раҳбарларнинг ҳамон орамизда  учраб туриши,  обунани ташкил қилишда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар.  Одатда, обуна мавсуми бошланиши ҳамоно ташкилот, корхона, муассасалар  раҳбарининг бўйруғи билан обунани уюштиришга масъул шахс тайинланади. Ҳеч кимга танлов ҳуқуқи берилмайди. Фалон газета ва журналга  обуна режаланади ва маблағи йиғилади. У пулларга ким обуна бўлди, қайси нашрга,  қанча ойга, қизиқишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Бу ҳол обуна уюштиришда ўзганинг  ҳақини  ейиш, турли найранг ва қаллобликлар келиб чиқишига замин яратади.

Обунани ташкил қилиб, нашрни вақтида ёки умуман етказиб бермайдиган фирмалар ҳам йўқ эмас. Шунинг  учун таҳририят, гарчи қўшимча харажат талаб қилса ҳам,  газетанинг маълум бир қисмини газетхонга  етказиб  беришга ҳаракат қиляпти. 

500га яқин нафақадор  бор. Лекин “Жанубий Қозоғистон”ни ҳеч ким сўрамайди,  дейди почта бўлимларидан бирининг раҳбари...

Биз ўзбекнинг дардини айтадиган, ютуқлари билан фахрлана оладиган минбари  – газетага нисбатан  бўлган муносабатларини оз бўлсада, ижобий томонга  ўзгартиришса, бундан фақат қувонамиз, шодланамиз.

COVID-19 пандемияси муносабати билан эълон қилинган карантин натижасида  газетамизнинг сиз – азиз муштарийларига ҳам айрим ноқулайликлар юзага келганидан  хабардормиз. Карантин сабаб, жорий йилнинг биринчи ярмига даврий нашрларга обуна мавсуми ҳам одатдагидан анча  кеч бошланди.  Лекин шунга қарамай, обуна кўрсаткичи кутилгандан зиёд бўлди.

Истиқлолнинг тенгдоши, жорий йил, 5 апрелда 30 йиллигини нишонлайдиган “Жанубий Қозоғистон” нинг ададини ошириб, келгуси авлодга ёруғ юз билан етказиш – муштарак  мақсадимиз. Ушбу  эзгу мақсад йўлида барчамиз бир тан, бир жон бўлиб, аҳилликда бирлашсак  – марра бизники!

Алишер СОТВОЛДИЕВ, «Жанубий Қозоғистон» вилоят ижтимоий- сиёсий газетасининг директор-бош муҳаррири, 2021-01-09, 03:57 136
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.