26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ Шўкеев овоз берди

ҚР Парламенти Мажлиси ва барча даражадаги маслаҳат депутатлари сайлови Туркистон вилоятида эрталаб соат 7.00да бошланди. 

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳридаги 133-сонли сайлов участкасида овоз берди.

ОАВ вакилларига берган мусоҳабасида минтақа раҳбари Парламент Мажлиси ва маслаҳат депутатлари сайлов элимизнинг янги тарихидаги муҳим давр эканлигини таъкидлади.

– Бугунги кун элимиз учун ўта муҳим. Давлат келажагини шакллантирадиган улкан сиёсий тадбир ўтмоқда. Бу – жуда ўзгача сайлов, чунки партиявий тизим асосида шаффоф ва рақобатбардошлик руҳида ўтказилмоқда. Шу боис, Туркистон вилояти фуқароларини Конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, овоз беришга чақираман. Ушбу сайлов элимизнинг келгуси йиллардаги келажагини белгилаб берадиган улкан тадбир. Сайловда фаол иштирок этиш – ҳар бир фуқаронинг бурчи деб биламан, – деди вилоят ҳокими.

Маданият уйида жойлашган 133-сайлов участкасида 2008 овоз берувчи рўйхатдан ўтган. Бу ерда Ўзбекистон Республикасидан махсус ташриф буюрган бир гуруҳ халқаро назоратчи иштирок этди. Сайлов жараёнини 7 нафар кузатувчи назорат қилди. Участкада барча санитария талабларига риоя қилиниб, кираверишда тана ҳарорати ўлчаниб, бепул ниқоб ва қўлқоплар тарқатилди.

Конститутциявий муддатга мос ўтаётган Мажлис сайловида юртимизда рўйхатдан ўтган 5та сиёсий партия, чунончи, “Ауыл” халқ демократик партияси, Nur Otan партияси, “ADAL” сиёсий партияси, Қозоғистоннинг “Ақ жўл” демократик партияси ҳамда “Қозоғистон Халқ партияси” депутатлик мандатдан умидвор. Ушбу партиялар барча даражадаги маҳаллий маслаҳатларга ҳам ўз номзодларини тавсия қилган.

Туркистон вилоятида сайловчиларга барча шароитлар муҳайё 911та участка фаолият юритди. Эрталабдан фуқаролар фаол овоз беришни бошлади. Вилоятда жами 1 160 138 сайловчи бор. Туркистон вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, минтақада 17та ҳудудий сайлов комиссиясининг 119 комиссия аъзоси ва 911та участка сайлов комиссияларининг 6193 нафар аъзоси бор. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-01-12, 02:58 663
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.