26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Н. Назарбаев Nur Otanни ғалаба билан табриклади

Соат 00.00да Еxit-poll натижалари эълон қилингач, Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаев Nur Otan партиясининг республика сайловолди штабига борди, дея хабар беради Элбошининг матбуот хизмати. 

Exit-poll натижаларига кўра, Nur Otan партияси 72,01 фоиз овоз олгани маълум бўлди.

– Барчангизни Nur Otan партиясининг ёрқин ғалабаси билан табриклайман. Exit-pollнинг дастлабки натижалари қозоғистонликлар ўз келажагини партиямиз билан бирга тасаввур қилаётганини кўрсатди. Маълумки, 30 йиллик мустақиллик даврида муваффақиятли ишлар амалга оширилди. Энг асосийси – янги мақсадларга пойдевор қўйилди, – деди Элбоши.

Nur Otan партиясининг раиси сайловолди тарғибот-ташвиқот мавсуми ва сайлов пандемия ва унинг оқибатларидан юзага келган иқтисодий танглик шароитида ўтганини айтди. 

– Дунёда коронавирус юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Бутунжаҳон банки дунё иқтисодиёти инқирозга юз тутиб, ишсизлик ортишини башорат қилмоқда. Бундай шароитда ягона сиёсий куч атрофига бириккан жамиятгина муваффақиятга эришади, – деди Қозоғистон Тўнғич Президенти.

Нурсултан Назарбаев бугунги муваффақият жамоа бўлиб бажарилган иш ҳамда ҳар бир партия аъзосининг заҳматли меҳнати натижаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

Egemen.kz   

2021-01-12, 03:06 461
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.