26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Сув захиралари-Маркетинг'': ''Дилерга нақд тўлов тақиқланади''

Сув ҳисоблагичларини текшириш ва алмаштириш билан махсус лицензияга эга бўлган ихтисослашган корхоналар шуғулланади. Шундай корхоналардан бири – «Водомер» МЧБ, кўрсатган хизмати учун тахминан 4000 тенге олади. Ушбу қийматга қуйидаги хизматлар киради: иш ҳақи, демонтаж, текшириш, сарфланган материаллар, синов учун сув нархи, муҳрлаш, ўрнатиш, ижтимоий солиқ ва транспорт харажатлари. Ҳисоблагични текшириб бўлгач, махсус сертификат берилади ва пломбаланади. Бу жараён шундай текширув ишлари билан шуғулланадиган барча ташкилотлар томонидан бажарилиши керак. 

Текширув вақтлари тўғрисидаги маълумотлар «Сув захиралари-Маркетинг» МЧБнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимлари базасига махсус сертификат тақдим этилгандан сўнг киритилади. 

Диққат! Участка инспекторлари ва бошқа лицензиясиз шахслар текшириш ишларини олиб боришга рухсат этилмайди!

 «Водомер» МЧБнинг ҳисоби бўйича сув ҳисоблагични алмаштириш баҳоси 9050 тенге. Ушбу миқдор қуйидаги хизматларни ўз ичига олади: мутахассисларнинг иш ҳақи ва мосламанинг нархи, транспорт харажатлари, ўрнатиш ва пломбалаш, ижтимоий солиқ ва умумий маъмурий харажатлар. Ҳисоблагични алмаштириш вақти тўғрисидаги маълумотлар «ВРМ» МЧБ базасига ҳисоблагични ўрнатиш сертификати тақдим этилгандан сўнг киритилади. 

Эслатма: Сув ҳисоблагични текшириш вақти мосламанинг техник паспортида кўрсатилган, бу ўртача 5 йилни ташкил этади. 

«Сув захиралари-Маркетинг» МЧБ вакиллари фақат сув ҳисоблагичини текшириш ёки алмаштириш зарурлиги ҳақида абонентларга хабар беришади, холос. Сув ҳисоблагичлар билан ихтисослашган корхоналарнинг вакиллари шуғулланишади. 

Агар сизга бундай ишларни бажаришга ваколати бўлмаган шахслар мурожаат қилиб, ўз хизматларини таклиф қилса, дарҳол бизга хабар беришингизни илтимос қиламиз. 

Шунингдек, биз «Сув захиралари-Маркетинг» абонентларидан кассада ёки тўлов аризалари орқали сув таъминоти ва канализация хизматлари учун ҳақ тўлашларини сўраймиз. 

Эслатиб ўтамиз, участкаларда ишлайдиган дилер компания вакилларига нақд тўловларни бериш тақиқланади. 

«Сув захиралари Маркетинг» МЧБ, 2021-01-14, 04:27 124
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.