26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят сайлов комиссияси натижаларни маълум қилди

2021 йил 10 январь куни Қозоғистон Республикасида ҚР Парламенти Мажлиси ва барча даражадаги маслаҳатлар депутатларининг сайлови ўтиб, натижалар чиқарилди. 

Шу муносабат билан Туркистон вилоят сайлов комиссиясининг раиси А. Ўмиралиев сайлов натижаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказди.

– Авваламбор, барча фуқароларни юртимиз учун муҳим бўлган сиёсий жараён қонун талабларига мос равишда ўтказилгани билан қутлайман, – деди Алибек Каденули. – Вилоятдаги сайловчилар рўйхатда 1163196 кишини ташкил этган бўлса, 763454 фуқаро сайлов участкаларига бориб, ўз конституциявий бурчларини адо этди. Бу сайловда бешта сиёсий партия («Қозоғистон Халқ партияси», Nur Otan, «Ауыл», “Ақ жол”, “Адал”) вакиллари қатнашиб, уларнинг партиявий рўйхатлари асосида маслаҳат депутатлари сайловига жами 833 номзод қатнашди.

Вилоят, туман ва шаҳар бўйича мандатларнинг тақсимоти қуйидагича бўлди:

вилоят маслаҳатига – 45 мандат, шаҳар маслаҳатларига – 47 мандат, туман маслаҳатларига – 228 мандат. 

Сиёсий партиялар орасида барча маслаҳатларга депутатлик мандатлари қуйидагича тақсимланди:

«Қозоғистон Халқ партияси»га – 1 мандат, Nur Otanга – 263, «Ауыл» – 32, “Ақ жол” – 24. “Адал” мандат ололмади. 

Ўртача бир мандатга 2,5 номзоддан тўғри келди.

13 январь куни овоз бериш натижалари билан мандатга эга бўлган сиёсий партиялар номзодларининг рўйхатлари вилоят сайлов комиссиясига тақдим этилди. 

14 январда эса қарор қабул қилиниб, 15 январь куни соат 10.00да вилоят маслаҳатининг 7 чақириқ биринчи сессияси каминанинг раҳбарлигида очилади ва янгидан сайланган маслаҳат депутатлари таништирилади, уларга депутатлик гувоҳномалари ва махсус нишонлар тақдим этилади. 

Матбуот анжуманида айтилишича, вилоят маслаҳати учун тарқатилган бюллетенларнинг 15287таси (2,04 фоиз) яроқсизлиги аниқланган. Энг кам овоз “Ауыл” партиясига тегишли. Энг кўп овоз эса – Nur Otanники.

Н. МАВЛОНОВА, 2021-01-14, 04:59 173
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.