26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда уй-жой қурилиши 2,5 бараварга ошди

Туркистон шаҳрида уй-жой қурилиш суръати 2019 йилга нисбатан, 2,5 баравар ошди. Маъмурий-ишбилармонлик марказида 89та кўп қаватли уй бюджет ҳисобидан қад ростламоқда. Яқин келажакда олти мингга яқин оила ўз бошпанасига эга бўлади.

Минтақа раҳбари Ў. Шўкеев раислигида ўтган девон мажлисида Туркистон шаҳри тараққиёти ҳақида вилоят марказининг ҳокими Р. Аюпов маъруза қилди. 

Ўтган йили пандемия таъсирига қарамай, Туркистонда бунёдкорлик ишлари бир зум тўхтамади. Йил натижалари бўйича 336та хонали 7 қаватли еттита уйда қурилиш-пардозлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, қабул қилиб олинди. Барча хонадонлар “Уй-жой қурилиш жамғарма банки” орқали фойдаланишга берилади. Декабрь ойида эса 7 қаватли 5та уй фойдаланишга топширилди.

Жадвалга мувофиқ, 12та кўп қаватли уй жорий йилнинг апрель ойида тўлиқ битади. Бу ишларга 500га яқин ишчи, 8та техника сафарбар қилинган. Маъмурий-ишбилармонлик марказида қолган 77та уйнинг қурилиши 2021 йилда битади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-01-14, 05:01 77
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.