26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўприк қурган – кўп яшар

Захирадаги зобит Султонбек Давронбеков ташаббуси билан Тоғойна қишлоғида Бодом ўзанидан ўтадиган 50 метр узунликдаги битта автомашина сиғадиган кўприк ҳашар йўли билан қурилмоқда. У фойдаланишга топширилгач, қишлоқ аҳли 10 чақиримли айланма йўл азобидан фориғ бўлади. 

Эзгу ташаббусни 1 Мамир қишлоғи ҳокими Нурғали Қўсалиев ҳам қўллаб-қувватлади.

Таъкидлаш жоиз, бу қишлоқда илгари давлат дастури доирасида автомашиналарга мўлжалланган кўприк қурилмаган. Ушбу ҳудудда жойлашган осма кўприк ҳам таъмирга муҳтож.

Ташкилий ишларга Шукрулло Назаров бош-қош бўлмоқда. Ҳомийлар – Неъмат Саъдуллаев, Собир Қоратоев техникаси билан ёрдам кўрсатмоқда.

– Йўл билан йўлни, эл билан элни бир-бирига яқин қилувчи, яёв бўлсангиз ҳам, уловда юрсангиз ҳам изингиз, кўзингиз қадаладиган қадамжо – кўприкдир, – дейди Давронбек Абдужалил ўғли. – Шу сабабли бўлса керак, кўприк қураётганимизни айтганимда, дўстларим, яқинларим, катта-кичик идора раҳбарлари, ҳатто мен танимайдиган одамлар ҳам ёрдамини аямаяпти. Иш бошлангач, Сариоғоч шаҳрига бориб, Қайрат Пазилов берган 8та 12 метрли темир-бетон конструкцияли тўсинни олиб келиш учун йўлга чиқдик. Сайрам даҳасининг Октябрь мавзесида истиқомат қиладиган ҳайдовчи йигитни учратиб қолдим. Танишиб олдик. Исми Одилшиқ экан. У тўсинларни узунлиги 14 метрли КамАЗ машинасида мақбул баҳода қишлоққа етказиб берди. 

«Стандартцемент» корхонаси (Бауржан Сеитжанов) 20 тонна цемент, «ЖБИ №1» МЧБ (Фания Аҳмаджон қизи) плита, FERRUM VTOR муассиси Абдурашит Ўмаров – 2 тонна арматура, «Шимкент металл Альфа» МЧБ (Ирисметов Араббек) – труба, «Балмуздақ МЧБ – 40та контейнер, «КазМедПром» МЧБ директори Жўмарт Жақсибаев – 100 минг тенге, «Электрокомплекс» МЧБ раҳбари Лукьянов Юрий Анатольевич электр пайвандлаш воситалари билан ёрдам берса, «Тассат» МЧБ (раҳбари Жамолбек Тўламетов) ва хусусий тадбиркор Ҳаётулла Тўламетов шағал ва қум етказиб берди. 

Шукрулло Назаров, Ҳамза Темиров, Раҳимжон ҳожи, Азизбек Рўзиматов, Раъно Юнусова ва қишлоқ ёшлари ҳам баҳоли қудрат ёрдам кўрсатмоқда. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2021-01-23, 02:17 349
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.