26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистон ва Қозоғистон туризм соҳасида ҳамкорлик қилади

“Атамекен” тадбиркорлар миллий палатаси ва Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари ҳамжамияти сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди.

Ҳужжат “Атамекен” тадбиркорлар миллий палатаси бошқаруви раиси Юлия Якупбаеванинг Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлар ҳамжамияти раиси Набижон Қосимов билан учрашуви якуни бўйича имзоланди.

Томонлар икки давлатнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиб, сайёҳлик соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари, трансчегаравий, тиббий сайёҳликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистоннинг Алмати шаҳридаги бош консуллиги томонидан Қозоғистон ижтимоий-сиёсий доиралари, сайёҳлик компаниялари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистонда туризм саноатини ривожлантиришни жадаллаштириш, унинг иқтисодиётда тутган ўрни, ундаги улушини ошириш, хизмат турларини яхшилаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида айтиб ўтилди.

Тадбир иштирокчиларига виза сиёсатини янада енгиллаштириш, 86 мамлакат фуқаролари учун визасиз тартибнинг жорий этилгани, шунингдек, сайёҳларнинг Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафарини ташкил этиш учун умумий «Ипак йўли визаси»ни жорий қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Мулоқот чоғида сайёҳлик йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Буюк ипак йўли брендини тарғиб қилиш, учинчи давлат сайёҳлари учун Самарқанд, Бухоро, Хива, Туркистон ва Тараз шаҳарларига сайёҳлик сафарларни ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги туризм элчиси Лаззат Aханова минтақа мамлакатларида туризмни ривожлантиришга алоҳида ёндашув сифатида «Олтин тўртбурчак» лойиҳасини тақдим қилди.

Лойиҳага минтақанинг ноёб тарихий ва маданий ёдгорликлари, халқ ҳунармандчилиги марказлари сақланиб қолган Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, шунингдек, Нур-Султан, Алмати, Туркистон, Ўтрор, Тараз, Шимкент шаҳарлари киритилган. Ушбу йўналиш йилига 20 миллионга яқин маҳаллий сайёҳларни қабул қиладиган Россиянинг «Олтин узук» туристик йўналишининг муқобил кўринишидир.

Л. Aханова Қозоғистон компанияларини ушбу лойиҳада «ягона дарча» тамойили бўйича иштирок этишга таклиф қилди.

– Бу Буюк ипак йўлининг тарихий шаҳарларига ягона саёҳатни ташкил этиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш имконини беради, – деди у.

Муҳокамалар якунида «Олтин тўртбурчак» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.

Казинформ, 2021-01-26, 04:49 130
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.