26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Туркистон” телеканали фаолиятини бошлайди

Вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармасида вилоятимиздаги давлат ахборий сиёсатини амалга ошириш ва ижтимоий-сиёсий аҳволнинг барқарорлиги мавзуида йиғилиш ўтди. Унда бошқарма раҳбари Дамир Жунисов, туман, шаҳар ҳокимликларининг ички сиёсат бўлими раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда ижтимоий-сиёсий аҳволнинг барқарорлигини таъминлаш, давлат ахборий сиёсатини самарали амалга ошириш, нодавлат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, “Маънавий янгиланиш” дастурини тарғибот қилиш ҳамда этнослараро тотувлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Улуснинг улуғ айёми – Наврўзни санитария талабларига риоя қилган ҳолда нишонлаш, байрамга оид режалар пухталанди.

Мажлисда Наврўз байрами арафасида тақдимоти ўтадиган “Туркистон” телеканалининг иш режаси таништирилиб, уни ривожлантириш йўналишлари ҳақида сўз юритилди.

–Туркистон вилоят ҳокимлиги таъсисчи бўлган “Туркистон” телеканали нафақат вилоят аҳлига, балки туркий мамлакатларга 5 тилда хабар тарқатадиган медиамарказ бўлади. Унинг тараққиёти – вилоятнинг маънавий-маданий ривожига ижобий таъсир қилиб, минтақа муваффақиятларини кенг кўламда ташвиқот қилиш имконини беради, – деди Дамир Жунисов.

Мажлис сўнггида йиғилиш иштирокчилари “Алатау” медиа марказининг моддий-техник базаси ва “Туркистон” телеканалининг дастлабки кўрсатувларига тайёргарлик ишлари билан танишишди.

2021-02-18, 02:29 639
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.