26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фазилатли ой муборак бўлсин!

13 февраль куни мусулмон тақвими бўйича ражаб ойи кирди. 

Қозоғистонда бу ой қандай бошланди ва карантин пайтида қайси тадбирлар билан амалга оширилмоқда? Бу саволларга Шимкент шаҳрининг бош имоми Бақдаулет Нурматули жавоб беради.

– Бош муфтий, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси Науризбай ҳожи Тағанули учта муборак ой: Ражаб, Шаъбон ва Рамазоннинг бошланиши билан жамоатга мурожаатини йўллаб, барча мўмин-мусулмонларни қутлади. У мазкур ойларнинг фазилати ва қадр-қиммати юксаклигини таъкидлаш учун шундай қилди. Қолаверса, у кишининг ташаббуси билан оммавий ахборот воситаларида Эҳсон илми кенг тарғибот этилмоқда.

Муфтий ҳазратлари республика “Айқын” газетасида “Эҳсон – тарбия асоси” мавзуида мақола чоп этиб, ушбу маънавий илмнинг фазилатларини очиб беришга ҳаракат қилди. “Эҳсон – тақводорликка тарбиялайдиган илм. Тақводорлик нима, у қандай тушунчага эга?” деган саволларга батафсил жавобни ушбу мақоладан топиш мумкин. Демак, бу ойда кўпроқ ўқиб, шариат илмини теран ўзлаштиришга ҳаракат қилиш муҳимдир. 

– Бу даврни, яъни ушбу муборак ойни мусулмон қандай ўтказиши керак?

– У гуноҳлардан покланиб, юксалган ҳолда ражабдан шаъбонга, сўнг шаъбондан рамазонга ўтиши жоиз. Ражаб – тавба ойи, шаъбон – муҳаббат ойи, рамазон эса – Аллоҳ таолога яқинлашиш ва ҳаловатга эришиш ойидир. Ёки Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганларидек: “Ражаб – Аллоҳнинг ойи, Шаъбон – менинг ойим, Рамазон – умматимнинг ойидир”. Шунинг учун бу ойда гуноҳ ишлардан покланишга астойдил ҳаракат қилмоқ керак. Сидқидилдан тавбалар қилиб, солиҳ амалларни кўпайтириш зарур. Сабаби, ибодатлар ва дуолар қабул бўладиган ойдир. Рўза тутмоқнинг фазилати эса жуда катта. Ҳадисларда келтирилишича, “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор”. 

– Рўзани қанча кун тутиши керак?

– Ойнинг бошида уч кун, ўртасида уч кун ва охирида уч кун тутса, яхши бўлади. Аниқроғи, ҳар ҳафтанинг пайшанба, жума ва шанба кунлари. Кундузи рўза тутиб, тунда кўпроқ таҳажжуд намозини ўқиган афзал. Бу ойда Қуръон ўқиб, тасбеҳ, зикр айтишнинг савоблари мўл. Ражаб ойида рўза тутган киши кунлик намоз жадвалига асосланади. Яъни, бомдод намозининг вақти рўза вақти бўлади. Ўша вақтга қадар саҳарлик қилиб олиши керак. Ва шом намозининг вақти ифторлик вақтини англатади. Рўза учун махсус дуо йўқ. Муҳими ният. 

Шундай экан, азизлар, ражаб ойида солиҳ амаллар ҳаммамизга ҳамроҳ бўлсин!

Н. МАВЛОНОВА, 2021-02-18, 02:37 164
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.