26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Стипендия миқдори тенглаштирилса...

Неварам Туркистон шаҳридаги даги Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг тиббиёт факультетида грант асосида таҳсил олмоқда. Ойига 30 минг тенге стипендия олади. Ушбу олий ўқув юртининг педагогика факультети талабалари эса ойига 50 минг тенге олишади. Шу ўринда савол туғилади. Пандемия давом этаётган ҳозирги паллада тиббиёт соҳаси талабаларига ҳам 50 минг тенге стипендия тўланса...

Обиддин ФАХРИДДИНОВ, 

 Кентов шаҳри, Ўранғай қишлоғи оқсоқоллар кенгаши раиси, 

Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси.

Муштарийнинг саволи юзасидан Х. А. Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-Турк университетининг таълим олувчиларга хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Д. Жаяқбаевадан қуйидаги жавоб олинди.

Х. А. Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-Турк университетида “Таълим ташкилотларида таҳсил олувчиларга давлат стипендияларини тайинлаш, тўлаш қоидалари ҳамда уларнинг миқдорини тасдиқлаш тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2008 йилги 7 февралдаги 116-сонли қарорига мувофиқ давлат таълим бериш буюртмаси бўйича таълим олувчиларга давлат стипендияларини тайинлаш ҳамда тўлаш қоидалари қуйидагича белгиланган.

1. Олий таълим билим бериш дастурларини амалга оширадиган таълим муассасаларида тайёрлашнинг педагогик йўналишларида ўқийдиган талабаларга – 42 минг тенге, университет жойлашган ҳудудига мувофиқ тегишли давлат стипендия миқдорига 20 фоиз экологик тўлов 8400 тенге қўшилади ва ойлик умумий стипендия миқдори 50400 тенгени ташкил этади.

2. Тайёрлашнинг педагогик йўналишларида ўқийдиган талабалардан ташқари олий таълим бериш дастурларини амалга оширадиган таълим муассасаларида ўқийдиган талабаларга – 26186 тенге ҳамда 20 фоиз экологик бадал 5237 тенге қўшилган ҳолда тайинланади ва унинг умумий миқдори бир талабага 31423 тенгени ташкил этади.

Ш. МАДАЛИЕВ тайёрлади, 2021-02-18, 02:40 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.