26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким ҳисобот берди

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев вилоят жамоат кенгаши аъзолари олдида ҳисобот берди. 

Вилоят ҳокими ўз маърузасида минтақа тараққиётининг муҳим йўналишларига тўхталди. Дунё иқтисодиётига панд берган пандемия элимиз ҳаётига ўзгаришлар олиб кирганини таъкидлаган вилоят раҳбари ўтган йилнинг Туркистон вилояти учун муваффақиятли якун топганини маълум қилди. Иқтисодиётда юксалиш, солиқда даромад бор. Ялпи минтақавий маҳсулот кўрсаткичи бўйича вилоят республикада биринчи ўринда. Бюджет маблағлари тўлиқ ўзлаштирилди. Қишлоқ хўжалик соҳасида ҳам сезиларли силжиш бор. Сармоя жалб қилиш бўйича вилоят йилни ўта юқори кўрсаткичлар билан якунлади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси етакчи ўринда. Минтақа раҳбари саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, сармоя, қурилиш ва ижтимоий соҳалар, туризм, инфратузилмани ривожлантириш ва Туркистон шаҳрини ривожлантириш юзасидан амалга оширган ишларга тўхталди.

– Икки йилда Туркистон шаҳрида залворли ишлар амалга оширилди. У Халқаро даражадаги шаҳарга айланиб бормоқда. Шаҳарни янада ривожлантириш учун бор куч-ғайратимизни сарфлаяпмиз. Жорий йил минтақа учун ёдда қоларли воқеаларга бой бўлди. Кентов чегарасининг кенгайиши, аҳоли сони ортиши, минтақани жадал ривожлантириш ва самарали бошқаришда қатор қийинчиликларга дуч келдик. Шунга мувофиқ, янги туман ташкил қилинишига доир таклиф киритилиб, унга “Сауран” номи берилди. 

Туркистон вилояти ҳокими бутун дунёни ўз чангалига олган COVID-19 пандемияси туфайли юз берган қийинчиликлар ва фавқулодда вазият вақтида Мақтаарал туманида ўрин олган тошқинга алоҳида тўхталди. 

Йиғин сўнггида жамоат кенгаши аъзолари вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг йиллик ҳисоботига юқори баҳо беришди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-18, 04:30 525
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.