26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Nur Otan: ''Йўл харитаси'' тасдиқланди

Туркистонда Nur Otan партияси вилоят филиали Сиёсий кенгаши бюросининг мажлиси ўтди. Унга вилоят ҳокими, вилоят партия филиали раиси Ўмирзақ Шўкеев раислик қилди. Йиғинда Nur Otan партияси вилоят филиали бўйича “Ўзгаришлар йўли: ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт!” сайловолди дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитаси муҳокама қилинди.

Мазкур ҳужжат бўйича вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев маъруза қилди. У йўл харитасида минтақадаги барча долзарб масалалар эътиборга олинганини таъкидлади.

 – Фракция аъзолари йўл харитасини амалга оширишда фаол бўлиб, халқ  ишончини оқлашига ишонаман, – деди у.

Мажлисда бюро аъзолари йўл харитасини бир овоздан қўлладилар. Кун тартибидаги қарорнинг амалга оширилишига Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев, туман, шаҳар ҳокимлари, бошқарма раҳбарлари масъул этиб тасдиқланди.

Йўл харитасига мувофиқ, Туркистон вилоятида 5 йил давомида 111та тиббиёт муассасаси, 266та мактаб, 15та болалар боғчаси, 236та спорт, 27та маданият муассасаси барпо этилади. Шунингдек, 214та сайёҳлик иншооти қурилиб, натижада минтақага ташриф буюрувчилар сони 1,5 баравар ортиб, 2 миллионга етиши кутилмоқда. Инфратузилмани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Минтақада 5656,11 чақирим йўл таъмирланади. 2300 чақиримга яқин тоза сув тармоғи тортилади. 40 мингга яқин иш ўрини яратилади. 152та янги корхона очиш ва кенгайтириш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 350 мингга яқинлашади. Қишлоқ хўжалигини қўллаш кучаяди. 53та ферма, 900та мол бўрдоқилаш майдони қурилади. Беш йилда 21 мингдан зиёд квартира эгаларига топширилади. Йўл харитасида шу ва бошқа масалалар қамраб олинган. 

Минтақа раҳбари Ў. Шўкеев йўл харитасидаги ҳар бир вазифанинг ижроси Давлат раҳбарининг назоратида эканини таъкидлаб, кўзланган мақсадга етиш учун фракция аъзолари, маҳаллий ижро органлари фаол бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-20, 03:56 403
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.