26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзлаштирилмай ётган ерлар давлатга қайтарилади

Мақтааралда ўзлаштирилмай  ётган ерлар давлат тасарруфига қайтарилмоқда

Мақтаарал туманида ўзлаштирилмай  ётган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги 70 гектар ер аниқланган. Уларнинг соҳибларига  ер солиғи  қарзларини ундириш тўғрисида хабар жўнатилди. 

Туман ҳудудида хусусий шахсларнинг тадбиркорлик мақсадидаги ер участкаларини аниқлаш тадбирлари давомида 10 фуқарога тегишли 5 гектарга яқин ернинг  тақдири юзасидан   вилоят ер инспекцияси бошқармасига тегишли чора кўриш учун ва давлат даромадлари департаментига солиқ қарзларини ундириш  мақсадида   тавсия хатлари жўнатилган.

Шунингдек, уй қуриш мақсадида 42 фуқарога берилган ва ўзлаштирилмаган 6,5 гектар ер аниқланиб, 1 гектар ерга берилган қарорлар бекор қилинди. Қолган ер соҳибларига эслатма жўнатилди. Бундан ташқари, Мирзакентнинг бош режасига мувофиқ, Енбекши ва Жанажўл қишлоқ округларида  24 одамга қишлоқ хўжалиги  мақсадида   ажратилган  140 гектардан зиёд ер  аниқланган. 70 гектар ернинг соҳиби ундан ўз ихтиёри билан  бош тортган.

Бундан ташқари, туман ҳудудида 14 мингдан зиёд хонадоннинг 4,5 гектар томорқаси мавжуд. Улардан унумли фойдаланиш масаласи долзарблигини йўқотгани йўқ. Қўшимча даромад манбаи бўлган томорқаларга сабзавот, полиз экинлари, мевали дарахтлар ўтқазиш тавсия қилинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-20, 05:17 75
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.