26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вазир тараққиёт лойиҳалари билан танишди

ҚР Бош вазири Асқар Мамин хизмат сафари доирасида Шимкент шаҳрининг транспорт, уй-жой ва ижтимоий-маданий инфратузилма объектлари қурилиши, шунингдек, мегаполиснинг саноат ҳамда сув-энергетика салоҳиятининг ривожланиши билан танишди.

Ҳукумат раҳбарига соатига 2000 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга халқаро аэропортнинг янги йўловчилар терминали қурилиши ҳақида маълумот берилди. Уни жорий йил октябрь ойида ишга тушириш кўзда тутилган.

А. Мамин жорий йил фойдаланишга бериладиган Д. Қўнаев шоҳкўчаси ва Т. Рисқулов кўчасидаги транспорт чорраҳалари қурилиши билан танишди. Шунингдек, Ҳукумат раҳбари ҳавони тозалаш ускуналари, қувур, арматура ва электр ускуналарини ишлаб чиқарадиган “Karlskrona LC AB” МЧБга борди. 

Бош вазир “Шимкент Сити” кичик туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди, бу ерда сармоядорлар “Шимкент” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси билан ҳамкорликда уй-жой қурилиши (532 минг квадрат метр уй) ва таълим (3800 ўринли 2та мактаб) соҳаларидаги 9та лойиҳани амалга оширмоқда, бу тадбирларга 199 млрд. тенге йўналтирилади.

Бундан ташқари, Асқар Узақбайулига шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳақида ахборот берилди.

Жорий йил январь ойида Шимкент шаҳрида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 9,6 фоизга ўсиб, 54,4 млрд. тенгени ташкил этди. 

2021-2025 йилларда Шимкент шаҳрида 11 500 янги иш ўрини очилиб, 1.36 трлн. тенгелик 123 сармоявий лойиҳани амалга оширилиши режаланмоқда.

Бош вазир Туркистон вилоятидаги обикор деҳқончилик муаммоларини бартараф этиш ҳамда суғориладиган майдонларнинг самарадорлигини оширишга доир тадбирлар – Туркистон магистрал каналини тубдан таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Ушбу лойиҳалар сувдан фойдаланишнинг йиллик ҳажмини 195,4 млн. куб метрга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 14 мрд. тенгега кўпайтириш имконини беради.

 Туркистон шаҳрида Ҳукумат раҳбари аэропорт ҳудудини ободонлаштириш, уй-жой инфратузилмаси қурилиши ҳамда тадбиркорлик марказини ривожлантириш, шунингдек, сармоявий лойиҳалар – “Карвон сарой” кўптармоқли сайёҳлик мажмуаси, вилоят илмий-оммабоп кутубхона, Тўнғич Президент истироҳат боғи, “Буюк Дашт” маркази ҳамда Б. Саттарханов шоҳкўчасидаги тизимли истироҳат боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди.

ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати, 2021-02-20, 05:22 585
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.