26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ Шўкеевнинг ҳисобот мажлисини 100 мингга яқин одам кузатди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг ҳисобот мажлиси Туркистон вилояти ҳокимлигининг YouTube канали ва расмий сайтида ҳамда Facebook-иловасида намойиш этилди. Тадбирни жонли эфирда 100 мингга яқин одам томоша қилди. Ижтимоий тармоқда алоқага қўшилган 20 минг нафардан зиёд томошабин, YouTube каналида эса бир вақтда 5000га яқин фуқаро ҳисобот мажлисини кузатди. Улардан 3 мингга яқин хат келди.

Бундан ташқари, фуқаролар вилоят ҳокимига жонли тарзда савол йўллаб туришди. Туман, шаҳар аҳолиси минтақа раҳбарига фикр-мулоҳазаларини билдириб туриши учун барча шароит яратиб берилди. 

Туркистонликлар йўлларнинг янгиланиши ва қишлоқ жойларда яшовчи аҳолининг сифатли ичимли сув билан таъминланиши, тиббиёт, маданият ҳамда сайёҳлик соҳаларининг тараққиётига оид саволлар билан мурожаат қилишди. Имконияти чекланган фуқароларга яратилган шароитлар, Мақтааралдаги сув тошқини асоратлари қисқа муддатда бартараф этилгани учун миннатдорчилик билдирдилар. Халқимизнинг ҳамжиҳатлигини яна бир бор исботлаган воқеани ёдга олган вилоят ҳокими табиий офатни бартараф этишда жонбозлик кўрсатганларга миннатдорчилик билдирди.

Минтақа раҳбарига Туркистонда янгидан очиладиган телеканалнинг келажаги ҳақида ҳам саволлар берилди.

– Элбошининг ғояси, ташаббусига кўра, Туркистон шаҳри туркий оламнинг маънавий пойтахтига айланиб бормоқда. Туркистонда кўплаб ОАВ очилиб, қанот ёяди. Шуларни инобатга олиб, Turkistan телеканалини очишни лозим топдик. У Медиа Холдинг таркибида ривожланади. Бу ерда журналистлар учун барча шароитлар яратилган. Марказ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Иш бошлаб юборилди. Turkistan телеканали халқаро талабларга жавоб берган ҳолда ривожланади. Яқинда очиладиган телеканал туркий тилларда ахборот тарқатадиган ягона телеканал бўлади, – деди вилоят ҳокими.

Ўмирзақ Шўкеев ҳисобот мажлисида ўтган йилга якун ясаб, уларга рақамларда изоҳ берди. Қўлга киритилган ютуқлар ва галдаги режаларга атрофлича тўхталди. 

Минтақада махсус идоралар  аҳолига давлат хизматлари кўрсатиб, уларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада фуқаролардан тушган аризалар сони 26 фоизга камайган. Бир йилда вилоятга 703,3 млрд. тенге сармоя жалб қилинган. 141 мингдан зиёд кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият юритмоқда. Ўтган йилнинг ўзида 300 млрд. тенгелик қурилиш ишлари юритилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 729,7 млрд. тенгедан ошиб кетди. 

Туркий оламнинг маданий-маънавий пойтахти – Туркистон шаҳрида март ойида Туркий тилли давлатларнинг Президентлари Саммити ўтади. Шунингдек, Наврўз байрами арафасида Туркистон вилоятида 17-туман – Саврон тумани ташкил қилинади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-23, 02:41 202
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.