26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бу – аёл шаънига муносибми?

Аёлларимиз замонамиздан нолимаса керак. Чунки, аввалги даврларда бир хонадонда тўй ёки бирор маросим ўтадиган бўлса, дастурхонга қўйиладиган таомлар, масалан: (икки-уч кун аввал ҳашар қилиб,) ун элаб, қариндошлар, қўшни келинлар билан йиғилиб, бир кун нон ёпиларди. Эртаси куни-туни патир, қатлама, қовурма, чалпак пишириб, биз келинлар хизмат қилардик. Биз хеч қачон қайнонамизга, фалон ишларни бажардик деб миннат қилмаганмиз, аксинча қариндошларнинг тўйига бориб, хизмат қилганимиздан қувонардик. Овсинлар тотув бўлиб, тўйни хурсандчилик бўлиб ўтказардик. У пайтларда аёлларимиз тўй ёки худойи ош, фотиҳа ош, катта ошларга борарди. 

Ўша даврларда бирор қариндошимиз касал бўлса, албатта уйига бориб, кўриб турардик, керак бўлса, ёрдам берардик. Маҳалладаги кекса опа ва додаларга тўй-худойидан тугун юборардик. Хуллас, инсонлар орасида меҳр-оқибат кучли эди. Бу гаплар айтилишининг сабаби, ҳозирги кунда нондан тортиб, турли пишириқлар, патирлар, салатлар, ҳатто буюрсангиз, норин-мантиларгача айтган соатга тайёрлаб беришмоқда. 

Ҳурматли аёллар! Мана шу тайёр таомларни тайёрлатганлар ҳам қиз-келинлар эканини унутмайлик. Бизнинг ҳам уйимизда қиз-келинларимиз бор, нима учун уларни ўргатиб, мазали таомлар тайёрлатиб, бўладиган маъракаларни, маросимларни уйимизда ўтказмаймиз?! Ҳозирги уйлар кўпхонали, ажойиб кошоналардан кам эмас.

Ҳамманинг ҳовлиси гулзор, боғлари хуш манзара. Бундай уйларнинг, тутилмаган буюмларнинг ҳам сўроғи бордир. Шундай шароити бўлатуриб, баъзи аёлларимиз одам сиғмаслиги, ёки совуқда қийин бўлишини баҳона қилиб, тўй ва маъракаларни тўйхонада ўтказилишига рози. Лекин эндиликда ўғилларимиз улфат йиғилиши, оналарнинг ўтириши ёки байрам муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар учун чойхона, қаҳваҳона тантана заллари танланаётганига ҳайрон бўлиб, бир онахонга савол бердим:

– Нимага шу ўтиришни уйда ўтказмаймиз?

– Аслида маросимни уйда ўтказсам бўларди, лекин, қиз-келинларни айтмасам, хафа бўладида, – деб жавоб берди у.

– Уларни ҳам, айтмайсизми, қайтага яхши эмасми, қариндошларини кўради, танишади, улар ҳам хурсанд бўлмайдими? – сўрадим яна.

– Э, қўйинг, болалари, невараларини етаклаб келишади, на еганингда, на ўтирганингда ҳаловат бор, – дейди.

– Ўз ўғил-қизингиз, келин-невараларингизсиз, қандай меҳр-оқибат ўтириши бўлади?

– Тўғрисини айтсам, мен нафақамга бир йилда уч марта “гап” бераман. Биринчиси меҳр – оқибат учун, иккинчиси улфат - жўра аёллари ва ўз синфдош дугоналарим учун. Кафе тинч, еган овқатга  пул тўлаб кетаман, – дейди.

– Ана, холос! ... Бу гапингиз қизиқ бўлди-ку. Бир йилда уч марта ўтириш. Шуни уйда ўтказсангиз, келин-қизлар қарашиб, неваралар хурсанд бўлиб, еб-ичиб, сизга меҳри яна ҳам ошмайдими?, – десам, нима дейди денг.

– Дастурхонни топ-тоза қилиб, еб-ичиб яна сумкаларига солиб кетадиларку! 

– Ҳай, айланай, ўшаларнинг ота-онасини дунёга сиз келтирдингиз, қизғонганингиз нимаси, бўлмаса, улар қаерда еб хурсанд бўлади, ёки қўшнингизнинг уйидан есинми? – деб, жавобидан лол қолдим.

Азизлар, қаранг, меҳр - оқибат йўқолиб бораётир, деб нолиймиз, тўй - томошага тўйхонага фақат катталар келса, у ерда, келинлар эмас ёлланган хизматчилар тўй бошқарса, ёшларимизга меҳр-оқибат қаёқдан келади?

Яқинда бир аёл айтган гап мени ўйлантириб қўйди.

– Эртага чойхонада зиёфатимиз бор – деди.

Мен қизиқиб, қанча аёлсизлар?, – деб сўрадим.

– Ўн саккизтамиз, – деди.

– Вой-бу, шунча аёл, нима қиласизлар? – дедим

– Нима қилардик... кабоб, сомса ва буюртма манти еб, гурунглашиб, ўйнаб-кулиб, ҳордиқ чиқарамиз, – дейди.

– Жуда яхши, шуни уйда ўтказсангиз бўлмайдими, уятку аёлларга чойхонага бориш, у ер эркаклар ўтирадиган жой, “чойхонада гап еймиз”, деган сўз аёлларга ярашмайди, – дедим.

– Опа, ҳамма шундай қиляпти, келинларга ялиниб ўтирамизми, бу жуда қулай, – жавоб берди улар.

Во, ажабо, ўша “ҳамма” сўзи бизни не куйларга солмоқда... Бачкана кийим, ортиқча исрофгарчилик келтирадиган маросимлар, мана шу “ҳамма”дан келиб чиқаяпти.

Азизлар, “чёрний касса” деган сўз ўзбекчасига “қора ҳамён” дегани. Уни қадимда Европа ҳалқлари ўйлаб топишган. Мободо, бошига “қора кун” тушиб қолса, шу, “қора ҳамёндаги” пулдан ишлатишган. Бу пул бола - чақадан чегирилган, деган маънони беради. Уни эрлари ёки болалари рози бўлиб берармикан?... Бу бир Оллоҳга аён. Мана шу билан биз, “гап”, меҳр-оқибат, дугоналар ўтириши, деб, уйдан чойхона, қаҳвахонага боришимиз, аёлларга хосмикан? Йўқ, албатта, бу биздек онахонларга, қисқаси, аёлларга ярашмайди. Бу ишларни ёшларга ўрнак қилмай, уйда ўғил-қизлар, келинлар иштирокида ўтказган маъқул, дейман.

 Азиз муштарийлар! Сизлар бу фикримни маъқулларсизлар, деган умиддаман.

                    

Победахон АБДАЗИМОВА, жамоатчи мухбир, 2017-08-04, 19:11 167
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.