26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ректор жануб ёшларини ўқишга чорлади

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Қўстанай вилоятидаги Рудний индустрия институтининг ректори, профессор Абдирахман Найзабековни қабул қилди.

Учрашувда республикамиз таълим соҳасидаги ислоҳотлар, давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик, амалга оширилаётган истиқболли дастурлар муҳокама этилди. Минтақа раҳбари “Серпін-2050” дастури доирасида Шимолдаги ўзи раҳбарлик қилаётган илм масканига ҳудудимиздаги ёшларни чорлашга келган профессорнинг таклифини қўллаб, уни амалга ошириш дастаклари ҳақида атрофлича сўз юритди. 

Тарихи XX асрнинг 50-йилларидан бошланган Рудний индустрия институти бугунги кунда техник таълим соҳасида инфратузилмаси ривожланган таълим даргоҳи ҳисобланади. Институт таркибида 3та факультет (тоғ-металлургия, энергетика ва ахборот тизимлари, иқтисодиёт ва қурилиш) ва 7та кафедра бор. 

Талабаларни ўқитиш умумий ўрта, техникавий ва касбий, олий таълим базасида кундузги, кечки ва сиртқи усул бўйича, давлат ва рус тилларида 18 бакалавр ихтисослиги бўйича юритилади.

Институт “Серпін-2050” дастури бўйича сўнгги 2 йил давомида чекка овуллардан абитуриентларни қабул қилиб, бугунги кунгача 250 талабани (унинг 200га яқини вилоятимиздан) олий маълумотли бўлишига ёрдам берди. Олий ўқув юрти ректорининг айтишича, жорий йилда 130 жанубийқозоғистонлик битирувчининг Руднийда ўқиши кутилмоқда. Институтни тамомлаган битирувчилардан 95-98 фоизи мутахассислиги бўйича иш билан таъминланади.

Ҳоким билан учрашувдан сўнг А. Найзабеков Шимкентдаги Ёшлар имконият марказида абитуриентлар билан учрашди ва ёшларни Руднийда таълим олишга чақириб, Шимолда меҳнат фаолиятини бошлашни тавсия этди.

Айтиш жоизки, “Серпін-2050” дастури доирасида 2014 йили 1000 грант ажратилиб, вилоятимиздан 326 ўқувчи ўқишга кирса, 2015 йилда 34та коллежга 1200 грант берилиб, 359 ўқувчи талаба бўлди. Ўтган йили 31 коллежга 1000та грант ажратилиб, ҳудудимиздан 244 нафар ёш ўқишга кирди. Умуман, сўнгги 3 йилда Жанубдан “Серпін-2050” дастури бўйича ОЎЮларда 4698 талаба, коллежларда 929 йигит-қиз таълим олмоқда.

2017 йилда дастур доирасида ОЎЮга 3793 давлат гранти, коллежларга эса 720та грант ажратилди. 23-31 июль оралиғида давлат гранти соҳиби бўлиш учун минтақамиздан “Серпін” лойиҳаси бўйича 7849та ҳужжат топширилган.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-14, 20:00 260
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.