26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш спортчилар – республика чемпионлари!

ҚР Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Астана шаҳрида мактаб ўқувчилари орасида «Ауыл ойындары» республика биринчилиги ўтди. Унда Қорабулоқ қишлоғининг ёш спортчилари иштирок этиб, юксак натижаларга эришдилар.

Жумладан, волейбол терма жамоаси барча рақибларидан устун келиб, фахрли I ўринни эгаллади ва республика биринчилиги ғолиби бўлди. Баскетбол бўйича терма жамоа эса муносиб ўйин кўрсатиб, II ўринни қўлга киритди.

Бу муваффақият ёш спортчиларнинг тинимсиз машғулотлари, устоз ва мураббийларнинг фидокорона меҳнати, шунингдек, қишлоқда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлашнинг самарасидир.

Қорабулоқ қишлоғидаги «Султониёз ота» қаҳвахонасида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтди. Тадбир аввалида Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Шопўлат Бойменов ёш спортчиларни эришган ғалабалари билан самимий қутлаб, келгусида ўқиш ва спортда юксак натижаларга эришишларини тилади. Шунингдек, бундай муваффақиятларга эришишда устоз ва мураббийларнинг хизматлари беқиёс эканини алоҳида таъкидлаб, ҚР «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Абдулла Исматуллаев номидан ёш спортчилар ва уларнинг устозларига қимматбаҳо совғалар топширди.

Тадбирда, шунингдек, Қорабулоқ қишлоғи ҳокими Мақсат Қурманалиев, Сайрам тумани ЎЭМБ раиси ўринбосари Сайдикарим Ғоипов, фахрий устоз Жабборқул Серғалиев ҳамда фаол Ойбек Анортоев иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни самимий қутладилар.

Дарҳақиқат, ўқувчиларнинг республика миқёсида юксак натижаларга эришиши улкан қувонч ва ифтихордир. Бу каби ғалабалар ёш авлодга куч-ғайрат бағишлаб, кўпларга ибрат мактаби сифатида хизмат қилади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2026-11-18, 21:22 108
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.