26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги завод ишга туширилди

Чордара туманида маккажўхорини қайта ишлайдиган “Қазкрахмал” заводи фаолият бошлади. Корхонада 500 киши меҳнат қилади. Завод йилига 150 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Замонавий ускуналар билан жиҳозланган корхонада маккажўхорининг 98 фоизи қайта ишланади. Ҳозирда бу ерда модификацияланган крахмал, глютен, целлюлоза ва бошқа маҳсулот турлари тайёрланмоқда. Завод тўлиқ қувватда ишлай бошлагач, маҳсулотлар тури 28тага етади. Мальтодекстрин, меласса, сироплар шулар жумласидан. 

Корхонани хомашё билан таъминлаш мақсадида вилоятимизда маккажўхори майдони кенгайтирилиб, томчилатиб суғориш технологияси қўлланилмоқда. Бунда, айниқса, сув танқис ҳудудлар учун муҳим бўлган томчилатиб суғориш технологиясига эътибор қаратилмоқда.  

Бош вазир ўринбосари, Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин таъкидлаганидек, Қозоғистон – бошоқли дон экинлари етиштириш ва экспорт қилиш бўйича етакчи мамлакатлар қаторига киради. Сўнгги 3 йилда етиштирилган бошоқли дон экинлар ҳосили 24 миллион тоннадан ошди. 

– Энди вазифамиз – маҳсулотни хомашё сифатида экспорт қилиш билан чекланиб қолмай, ғаллани чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулот сифатида сотишдан иборат. Ҳозир мамлакатимизда йилига 510 минг тонна донни қайта ишлайдиган учта корхона мавжуд, – деди Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-11-21, 02:40 10
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.