26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муқобил энергия – замон талаби

«Eni» халқаро энергетика компаниясининг дастлабки йирик сармояси ҳисобидан Ўтрор тумани, Шаулдер қишлоғида 50 МВт қувватга эга қуёш электростанциясининг қурилиши бошланди.

Италиялик сармоядорлар иштирок этган тадбирда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Мейиржан Мирзалиев қатнашди.

Учрашувда сўзга чиққан ҳоким муовини минтақамизда электр қувватининг муқобил турларини ривожлантиришга, қуёш ва шамол энергиясини фойдаланадиган технологияларни фаол жорий этиш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

 «Eni» халқаро компаниясининг маҳаллий ҳамкори – «Arm Wind” МЧБ барпо этаётган электр станцияси 100 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда 100 мингдан зиёд фотоэлектрли панеллар, қўшимча станция ва узунлиги 8 чақирим келадиган ҳаво электр тизими барпо этилади. Мамлакатимиздаги қуёш энергетикаси соҳасидаги «Eni» халқаро компанияси томонидан йўлга қўйилган дастлабки йирик сармоявий лойиҳа дастлабки электр қувватини жорий йилнинг 4-чорагида бера бошлайди. 2022 йилнинг бошида тўла қувват билан ишлайди.

 Қуёш электростанцияси ҳавони ифлослантирмайди, экологик жиҳатдан самарали.

Туркистон вилоятида «Arm Wind” МЧБ, «Hevel Қазақстан” МЧБ, “KZT Solar” МЧБ каби 9та йирик қуёш электростанциясининг қурилиши олиб борилмоқда. 

Жорий йилда Туркистон вилоятида 52 млрд. тенгелик 120 МВт қувватга эга қуёш электростанциясини барпо этиш режаланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-13, 03:39 663
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.