26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Биз – биргамиз!

Ҳурматли ҳамюртлар!

Маълумки, элимизнинг Абай, Ақмўла, Ақтўбе, Атиров, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ҳамда Улитов вилоятлари аҳолиси сув тошқинидан азият чекиб, улкан талофатга мубтало бўлди.

Шу боис, ушбу минтақаларда юзага келган вазият ҳамда қабул қилинаётган қарорлар юзасидан Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев халққа Мурожаат  йўллади.

Давлат раҳбари жорий йилги сув тошқини ҳажми жиҳатидан сўнгги 80 йилдан буён юз берган энг йирик табиий офат эканлигини таъкидлади. 

Шунингдек, Президент ягона эл, ягона халқ бўлиб, ушбу офатни албатта енгишимиз, сув ювиб кетган уйларни тиклаш, оғир пайтда бир ёқадан бош чиқариб, жабрланганларга кўмаклашиш муҳим эканлигини таъкидлади.

Албатта, бундай синовли кунларда  Президентимизнинг сўзлари юртдошларимиз қалбида  келажакка ишончни орттириб,  куч-ғайрат ва рағбат бўлади, деб ўйлайман.

Бугунги кунда Давлат раҳбарининг бевосита назорати остида Республика штаби иш олиб бормоқда.  Ҳукумат томонидан сув тошқинининг оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, барча минтақалар азият чеккан фуқароларга имкон қадар ёрдам беришмоқда.

Ҳозирги кунда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди бошчилигидаги мутасадди тузилмалар ва вилоят, шаҳар, туман маслаҳати депутатлари, “AMANAT” партияси ҳамда бошқа партиялар, вилоят “Атамекен” тадбиркорлар палатаси, тадбиркорлар, жамоат ташкилотлари, Қозоғистон халқи Ассамблеяси, ёшлар ва кўнгиллилар, оддий фуқаролар ҳам талофат кўрган минтақаларга молиявий ва инсонпарварлик ёрдамларини жўнатишмоқда. Бугунги кунда Туркистон вилоятидан 561 тонналик ёрдам жўнатилди.

Моддий ёрдамдан ташқари,  1та  автобус, 9та енгил автомашина билан минтақанинг кўнгилли ёшлари тошқин юз берган ҳудудларга борди. Шунингдек, қурилиш ишлари учун самосвал, кран каби 105та техника ёрдамга жўнатилди. Вилоят, туман ва шаҳар маслаҳати депутатлари томонидан жами 37 млн. тенге маблағ тўпланди. Унинг 27 млн. тенгеси – вилоят, 11 млн. тенгеси туман ва шаҳар депутатларининг ҳиссаси.

Сув тошқинидан зарар кўрган ҳамюртларимизга ёрдам кўрсатаётган вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари аҳолиси, муассасалар ҳамда халқни, ҳамжиҳатлик ва тотувликка чорлаган қарияларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Аҳвол жуда мураккаб. Аммо биз биргаликда бу қийинчиликни енгамиз. Арисдаги портлаш, Мақтааралдаги сув тошқинини ҳам бошимиздан кечирганмиз. 

Қадрли туркистонликлар!

Барчангизга кўрсатаётган ёрдамингиз учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз. Шундай оғир даврда ватандошларимизни қўллаб-қувватлашимиз жуда муҳим.

Нурали АБИШОВ, вилоят маслаҳатининг раиси, 2024-04-22, 20:51 404
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.