26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўрдабоши тумани кўпкаридан вилоят чемпиони

Туркистон вилоятида миллий спорт турларини жаҳон миқёсида ривожлантириш мақсадида вилоят чемпионати ва Зиябек Жеткеров соврини учун кўпкаридан вилоят турнири ўтди.

Сайрам туманидаги Ақсуат отчопарида ўтган мусобақада Сайрам, Тулкибош, Тўлебий, Қазиғурт, Ўрдабоши, Байдибек туманларидан энг кучли чавандозлар иштирок этишди. Қизғин тортишувлар билан ўтган вилоят чемпионатида 6та жамоа қатнашиб, куч синашди. Беллашувда Ўрдабоши туманининг терма жамоаси бош совринни қўлга киритди. Тулкибошлик чавандозлар кумуш, Қазиғурт туманидан келган йигитлар бронза медалига сазовор бўлишди. 

Кўпкардан Қозоғистоннинг тўққиз карра чемпиони бўлган спорт фахрийси Абилхан Даулбаев тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиқиб, турнирнинг моҳиятига тўхталди.

Мусобақани юксак даражада уюштирган вилоят спорт бошқармаси ғолиблар ва совриндорларни махсус диплом, медаллар ва Зиябек Жеткеровнинг пул мукофотлари билан тақдирладилар.

 Шунингдек, “Үздік салымшы” номинацияси билан ўрдабошилик полвон Нурлибек Асқаров, “Үздік қорғаушы” тулкибошлик Мамит Адилет томошабинлар олқишини қозонди. Вақтида нуфузли мусобақаларнинг ғолиби бўлган Зиябек Жеткеров миллий спортни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш зарурлигини таъкидлади.

Кўплаб спортчиларимизнинг куч-ғайратини синовдан ўтказган беллашувда учқур отлар ҳам аниқланди. Таниқли Резви оти “Үздік сәйгулік” атанди. 

 Мусобақага ҳакамлик қилган Жанбатир Бекмусаев “Энг яхши ҳакам” номинацияси билан мукофотланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-03-16, 02:55 519
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.