26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саодат маскани – жонажон Туркистон!

Туркистонда Марказий Осиёдаги энг йирик сайёҳлик мажмуаси очилди

Шанба куни  Туркистон шаҳрида Марказий Осиёдаги энг йирик ва кўп тармоқли «Карвон сарой» сайёҳлик мажмуасининг очилиш маросими ўтди.
Сармоявий лойиҳа «Turkistan Tourism City» компанияси томонидан амалга оширилди, мажмуа қурилиши 2019 йил декабрда бошланган. Иншоот Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси рўпарасидаги «Ҳазрат Султон» маданий қўриқхонаси ҳудудидаги 20,5 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда 4000дан зиёд доимий иш ўрни яратилди. Мажмуа таркибига Ипак йўли давридаги савдогарлар ва ҳунармандлар кўчаси, «учар театр», очиқ томошагоҳ, Шарқ бозори, савдо марказлари ва расталар, меҳмонхона ва ресторанлар, курорт ва фитнесс маркази, кинотеатр, оилавий кўнгилочар марказ киради. Шу билан бирга, барча иншоотлар сув канали билан боғланган бўлиб, у ерда сувда театрлаштирилган «Қайиқлар намойиши» ўтказилади.
«Карвон сарой» мажмуасининг очилиш маросимида ҚР Бош вазири Асқар Мамин, Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, ҚР Маданият ва спорт вазири Ақтўти Райимқулова, шунингдек, сармоядор компания вакили Қуанишбек Қудайберген иштирок этди.
Бундан ташқари, А. Мамин Туркистондаги Қозоқ мусиқали драма театрига ташриф буюрди. Бинонинг умумий майдони 11 минг квадрат метрдан зиёд бўлиб, 550 томошабинга мўлжалланган.
Бош вазир, шунингдек, вилоят илмий-оммабоп кутубхонаси фаолияти билан ҳам танишди.
Уч қаватли муҳташам бинода ўқиш хоналари, коворкинг марказлари, фото, видео ва аудио ёзувлар, каллиграфия, студиялари, шу жумладан, 3D-моделлар устахоналари, концерт зали, тамаддихоналар, ноёб китоблар растаси ва ҳунармандчилик дўконлари ҳудудларига ажратилган. Кутубхонанинг илмий-тадқиқот марказида китоблар омбори, ноёб китоблар ва қадимий қўлёзмаларни сақлаш, ҳужжатлар, китобларни рақамлаштириш бўлими мавжуд, шу жумладан антиоксидант ускуналар билан жиҳозланган Марказий Осиёдаги ягона устахона ҳам бор.
Ташриф давомида Бош вазир Туркистондаги бошқа сармоявий лойиҳаларнинг ижроси билан танишди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 31 мартда ўтган саммит чоғида давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев туркий давлатлар раҳбарларига мурожаат билан чиққан эди. Қозоғистон Президенти туркий тамаддунни замонавийлаштиришни, аввало, Хожа Аҳмад Яссавий мероси ва муқаддас Туркистонни бутун дунёга танитиш билан бошлашга даъват этди. Саммит доирасида Туркистон декларацияси қабул қилинди. Туркистон расман туркий оламнинг маънавий пойтахти сифатида белгиланди.

2021-04-13, 01:41 485
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.